2013 йилнинг 6 апрель куни маҳаллий вақт билан кеч соати 19-00да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Жиноий ишлар бўйича суди”нинг биносида, Ўзбекистон “ЭРК” Демократик партияси Сурхондарё вилоятининг раиси Шуҳрат Самиев, Қумқўрғон тумани “ЭРК” партиясининг раиси Сафаржон Омоновлар Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг тегишли моддалари билан айбланиб, 7 (сутка) қамоқ жазосига тортилди.
Уларнинг қўлларидан олинган, Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партиясига тегишли бўлган хужжатлар ва нотбук компьютери хамда қўл телефонлари, “давлат ҳисобига мусодара қилинсин” деб Қумқўрғон тумани жиноий ишлари бўйича суди томонидан қарор чиқарилган ва қарорнинг ижросини тўлиқ таъминлаш, Қумқўрғон тумани ИИБга юклатилган. Суд ўзининг “мустақил”лигини кўрсатиш мақсадида, “ЭРК”партияси аъзоларини, “жаримага тортиш ҳолатлари юзасидан имконияти йўқлигини иддоа қилиб, уларга жазони ўташ учун, “енгил ” қамоқ жасоси билан алмаштирган”. Суд биносига кириш ва ундан чиқиш қаттиқ назорат остига олинган. Бинога фақат ИИБнинг ходимлари ва суд ижрочилари киритилган холос. Бошқа фуқароларга суд биносига кириш қатъян ман этилган…
Дастлабки, сурушутурув ишлари давомида вилоятнинг Олтинсой туманидаги “ЭРК” фаоллари чақирилган ва улар Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тергов қилинган. Суруштурув давомида “жиноий иш”ни адвокат иштирокида кўриб чиқилиши керак эди. Лекин туман ИИБининг, “Жиноятни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўлими”нинг ходимлари ҳар бир фуқаролардан “тушунтириш хати” олаётган вақтда, уларга дўқ-пўписа қилиб, куч ишлатишгани маълум бўлди. Ҳозирги кунда “ЭРК” партиясининг аъзолари 7 (сутка) қамоқ жазони ўташ учун, Қумқўрғон тумани ИИБга қарашли, “вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси”да сақланмоқдалар. Маҳаллий ҳуқуқ фаолларининг бизга берган маълумотларига қараганда, “ЭРК” партиясининг аъзолари 14 сутка қамоқ жазосини ўташ керак эди. Аммо туман ИИБининг ходимлари: “Биз суддан шуни илтимос қилардики, мухолифат аъзоларини бизнинг, “ВСХ”нинг шароитида сақлашнинг ҳеч имконияти йўқ. Шундай бўлса ҳам, Қумқўрғон тумани ИИБининг ходимларининг илтимосини инобатга олиб, уларни, 14 (сутка) қамоқ жазони 7 (сутка) билан алмаштиришингизни сўраймиз. Чунки, маҳбусни сақлаш ва уларни сув, озиқ-овқат билан таъминлаш учун бизда шароитлар етарилича эмас ” деган. Судда судья гарчи вазиятни яхши билса-да, “имкониятни бой бермаслик учун”, қамоқ жазосига хукм қилган. Судья, суд процесс нормаларини қўпол равишда бузган. Ваҳоланки, бу содир этилган, “жиноят” учун, “майда безорилик қилишда айблансин” деган мазмунда хукм чиқарилиши мумкин эди…
“ЭРК” партиясининг аъзолари, 72 соат давомида сақланган. Бироқ Қумқўрғон тумани ИИБнинг ходимлари: “Сизларни тўлиқ озиқ-овқат билан таъминлаш учун, бизда мутлоқо имкониятларимиз йўқ” деб, “КПЗ”да 3 сутка оч-ёлонғоч ҳолатда сақлаганлар…
P. S. Сурхондарё вилояти “ЭРК” партия аъзолари, 2013 йил 7 апрел куни соати 12-00 да Қумқўрғон тумани ИИБдан, Термиз шаҳрига келтирилган. Улар қолган жазоларини Сурхондарё вилояти ИИБга қарашли қамоқхонага олиб келинган.
Фахриддин Тиллаев.
Мурожаат учун: Mobil: +998901224581.
Email: ozodfuqaro@gmail.com