O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Charlie Hebdo ҳажвий журналига ҳужум қилганлар ўлдирилди

Charlie Hebdo ҳажвий журналига ҳужум қилганлар ўлдирилди
39 views
09 January 2015 - 20:03
6

Ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар

Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганликда гумонланаётган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар 9 январь куни полиция ишғоли пайти ўлдирилди.

Озодлик радиосининг хабар қилишича, Париж четидаги омборга яширинган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар гаровга олган одам эса қутқарилган. Париждаги озиқ-овқат дўконида икки кишини ўлдириб, беш одамни гаровга олган қуролли шахс ҳам ўлдирилган. Charlie Hebdo журналига ҳужум қилганликда гумонланаётган ака-ука Шариф ва Саид Қуашийлар полиция ишғоли пайти ўлдирилган.

Француз матбуоти хабарига таяниб ёзишича, Қуашийлар хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган.

Қуашийлар гаровда ушлаб турган шахс эса қутқарилган. Унинг аёл киши экани айтилганди.

Франция Қуашийларни қидириш ишларига 88 минг полициячи ҳамда ҳарбий жалб қилди.

Ака-укалар кун давомида Парижнинг шимоли-шарқидаги Жаммартэн-ан-Гёль туманидаги бир омборхонада яширинган ва полиция жума куни уларни қуршовда ушлаб турди.

Қуашийлар ўлдирилганидан бир неча дақиқа ўтиб Парижнинг шимоли-шарқида жойлашган озиқ-овқат дўконига ҳужум уюштириб икки кишини ўлдирган ва беш (баъзи манбаларда 8) кишини гаровга олган қуролли шахс ҳам ўлдирилган.

Полиция дўконга ҳужум қилган қуролли шахс бир кун аввал полициячи аёлни ўлдирган шахснинг айни ўзи эканини айтмоқда.

8 январь куни Парижнинг Монруж шаҳарачасида номаълум шахснинг қуролли ҳужумида бир полициячи ўлган, яна бир полициячи жароҳатланган.

Бу икки ҳодиса Charlie Hebdo ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқ экани айтилди.

Франция полицияси Charlie Hebdoга ҳужум ва кейинги икки ҳужумда гумонланаётганларнинг барчаси битта исломий гуруҳ аъзолари эканини тахмин қилмоқда.

Муҳаммад Пайғамбарга карикатура эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo сатирик журналига 7 январь куни қилинган ҳужумда 12 одам ҳалок бўлиб, 11 одам яраланган эди. Қуашийлар ушбу ҳужумни уюштирганликда гумонланмоқда.

7 январь куни кечқурун бутун Франция бўйлаб ҳамда Лондон, Мадрид, Амстердам, Нью Йорк ва Берлин каби жаҳоннинг бошқа нуқталарида ўн минглаб одам сўз эркинлиги ва демократияни ёқлаб, кўчага чиқди.

Франция президенти Франсуа Олланд “Франция Республикаси тамоилларига қарши ҳужум қилганлар”ни топиш ва жазога тортиш учун барча имкониятни ишга солишини ваъда қилганди.​

ЎХҲ ахборот бўлими