Давлат бошқаруви академиясининг Фарғона, Гулистон, Самарқанд, Қарши, Урганч филиалларидан мурожаат қиляпмиз. 2023 йил сентябридан ўқитувчи бўлиб иш бошладик, 5 ой давомида бизга ойлик тўланмади.
Буни хаспўшлаш учун 2023 йилнинг 4 декабрдан бизни ишга қабул қилиш ҳақидаги қарор чиқарилди. Бутун Республика бўйлаб PhD даражаси бор ўқитувчилар 30 фоиз, DSc даражаси бор устозлар 60 фоиз устама олади. Давлат бошқаруви академияси бизга ушбу устамаларни бирор марта тўлаб бермаган.
Академияда 5 йилдан буён магистратура қабули йўқ, сабаби Академия фаъолиятини қайта ташкил этиш ҳақидаги фармонни президент имзоламаган. Ўқув ишлари бўйича проректор эса 7-10 нафар ўқитувчи билан келишиб, турли ташкилотлар билан шартнома тузиб Академия биносида ходимлар малакасини ошириб бермоқда.
Ректор Атҳам Бекмуродов ўз атрофига юртдошлари, дўстларини йиғиб олиб, деканлар билан ўзларига устама, рағбатлантириш ёзишади. Айни пайтда ректоримиз “Эл-юрт умиди” фондига ҳам раислик қилади.
Яқинда ректор Аҳтам Бекмуродов 60 ёшлик юбилей тадбирида Zoom ва офлайн йиғилишда барчага, “ман пенсияга чиқдим неварам билан Майами ёки Мадридга кўчиб кетаман” деди.
Ўзбекистонда халқнинг ҳаққини еб, бутун бошли академияда маҳаллийчилик, гуруҳбозликни урчитган ректоримиз ривожланган АҚШ ёки Испанияга қочиб қарилик гаштини сурмоқчи.
Элтуз асл сотқинлар кимлигини кўрсатишини истаймиз”, дея хатни якунлайди академия ўқитувчилари.
Манба: Eltuz