O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Дунëни сиëсат бошқаради

Дунëни сиëсат бошқаради
52,400 views
25 June 2023 - 19:36
Дунëни сиëсат бошқаради. Сиëсат бирламчи ва қолган ҳамма нарса ўнинчи. Юрмайдиган машинанинг ўтирғичига янги чарм қоплаш билан у юриб кетмайди. Жамият ва давлатда сиëсий ўзгариш керак. СИËСИЙ. Ўзбекистоннинг Каримов даврида етишган бир гурух бор. Буларни қисқа қиилиб УМИДчилар дейлик. Ўзбекистонда сиëсий мухолифат ҳайдалиб диссидентлар устидан қамоқда қайноқ сув қуйилиб турган пайтда бу йигитлар Каримов билан расмга тушиб ва унинг китобини ўқиб давлат ҳисобидан Ғарб ва АҚШдаги ўқишга кетишди. Улар билан ўша пайтда Ғарбда учрашганимда қўрқиб писиб ўзини билдирмасликка тиришарди. Аснода улар каримовчи ҳам ватанпарвар ҳам либерал демократ ҳам бўла олмади. Балки тузукроқ яшаш. Каттароқ ейиш. Бренд устивош кийиш каби моддий неъматларга кўзи мўлтираган бечоралар эди. Кўпининг таги ўта қашшоқ бўлгани боис улар ўзлари эришган моддий бойликка ортиқча ҳирс қўйишган эди. Итлар ўз эгасига садоқатли бўлади. Аммо улар итлардан фарқли ўлароқ Каримовга садоқат кўрсатишмади. “Иқтисод сиëсатдан устун” деган илм ва мантиққа зид “ғоя” саллотлари эди булар. “Ахир улар инглизча билади” десам бир ўртоғим АҚШнинг бир қаватли қисмидаги миллионлаб реднек ва бомжлар ҳам инглиз тили билади деб ҳавасимни сўндирган эди. Бу УМИДЧИ деган тўп ичида масалан Саакашивили каби сиëсий ислохотлар зарурлигини тушунадиган бирортасини кўрмабман. Холбуки Саакашивили ҳам улар каби Ғарбда ўқиган экспат эди. Беш йил Каримовнинг беш тамойилини чулдираб 20 йил давомида Ғарб ошқозонида сингиб яхши ойлик олгувчи клеркларга айланган галстукли жамоа (Умидчилар) яна саҳнада пайдо бўлиб эски ашлани айтмоқда. Уч йил олдин тузилиб бугун бор йўқлигини биров билмайдиган “Эл-юрт умиди” фонди 300 дан ортиқ мутахассисни бир жойга тўплаб “бир нарса қилмоқчи эди. Аммо унча ўхшамади. Уларнинг аксарияти 1997-2003 йилларда “Умид” фонди орқали чет элда билим олган. Бир қисми хорижда турли соҳаларда ишлаётган ўзбекистонликлар. Иккинчи қисми эса Ўзбекистонда давлат, нодавлат ва хусусий секторда фаолият юритаётган кадрлар. Уларни бирлаштирадиган нарса бўйинларидаги галстук ва Сиëсатнинг жамиятни ўзгартирувчи куч эканлигини тушунмаслик каби шизофрения. Улар Каримов ҳайкали тикилган юртда “бирор нарса ўзгаради” деган ўзлари ҳам ишонмайдиган чўпчакка бошқаларни ишонтирмоқчи. Буларга қарата мен техаслик ковбойлар айтадиган гапни қайтараман. Ерда ўлиб ëтган одамга қараб ковбой ” Сен шунчалик крутой бўлсанг нега ўликсан?” дейди. Нега бунчалик ўликсиз? Ўликдан бирор наф чиқмайди. Каримов ўлигидан ва унинг ўлган “Умид”идан ҳам. Сиëсий ислохот. Люстрaция ва эски тизим демонтаж қилинишини тақозо қилади. Бу сиëсий ислохотга Каримов даврида етишган бошқарув элитаси хусусан Мирзиëев қамоқ хужрасининг панжарасидан қараб ўтириш ҳуқуқигагина эга. Барчага янги кун қутлуғ бўлсин.
Rassom Tuz