Мухолифатдаги “Эрк” партияси Ўзбекистон президенти сайловлари учун даъвогар номзодларни очиқлаган дастлабки сиёсий гуруҳ бўлди.
Улар ҳозирча – яқинда сиёсатга кириб келган қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов ва партия Марказий кенгаши аъзоси Салават Умрзоқов.
“Эрк” 1991-йилда давлат рўйхатига олинган ва ўзини бугунгача расмий мақомга эга деб билади. 1999-йилда қайта регистрация қилинмаган бўлса-да, мамлакатдаги аъзолари ҳамон бу партия гувоҳномасини кўтариб юради ва фаол.
“Эрк” дан даъвогарлар рўйхати ҳали кенгайиши мумкин. Партия ўз номзодини суриш истагидаги фаолларга очиқ эканини билдирмоқда. Ягона номзод кейинчалик партиянинг ички танлови орқали тасдиқланади.
“Эрк” лидери Муҳаммад Солиҳ бу йилги сайловларда ўз номзодини сурмаган. Ҳукумат унинг ватанга қайтишига рухсат бермади. Аммо Солиҳ президентлик сайловида курашиш истагидагиларни қувватламоқда. Солиҳ фикрича Отажонов ҳам, Умрзоқов ҳам президентликка номзод бўлиш учун етарли иқтидорга эга.
Муҳаммад Солиҳнинг “Америка овозига” айтишича, октабр ойида кутилаётган сайловлар Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотчи президент эканлигини исботлаши мумкин бўлган сўнги умидлардан бири.
Манба: amerikaovozi.com