O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЭККАНИНГНИ ЎР!..

ЭККАНИНГНИ ЎР!..
19,577 views
04 February 2024 - 0:58

Кеча биттаси телефон қилиб болам касал шуни чет элда даволатишга ëрдам беринг деди. Бу одам Каримовни “дода” мухолифатчиларни “ватан хоини” деб гапиравериб оғзи¸ ëзавериб қўли қаварган. Бугунги мавжуд системани қўллаб келган 34 миллиондан бири. У одам Ғарбни ëмон АҚШни фитнакор¸ Горбачевни сотқин дейди. Путин ва Рамзанга сиғинади. Ўз вақтида Гулнорага ҳам сиғинган. Бу одам бутун борлиғи билан бугунги йўлсиз¸ тубан ва разил аҳволга тушган жамият пайдо бўлиши учун ҳисса қўшган. Тиббиëт системаси тош давридан ҳам баттар¸ энергия инфрастуктураси урушдан кейинги Афғонистондан ҳам тубан ва бошқарув тизими фақат ва фақат ўғирликка асосланган Ўзбекистон жамияти бу одам тагига сув қуйиб кўкартирган дарахтдир. Мархамат қилиб энди бу ëвуз дарахтнинг захарли меваларини қарсиллатиб тишлаб е. Ўзинг пиширган ошни айланиб ҳам ич ўргилиб ҳам ич. Сен бориб қонституцияга зид сайловда президентга овоз бериб келганингда “ҳа бу ҳеч нарса” деб ўйловдинг. Ҳеч нарса эмас. Кўп нарса бу. Ҳар бир ишнинг бадали ва тўлови бор. Сенинг сиëсий кўрлигинг¸ маддохлигинг ва калаваранглигинг оқибатида бугунги Ўзбекистон қурилди. Оқибатда ўзинг қашшоқ боланг касал. Ота энанг ҳам хор бўлиб ўлиб кетди. Тоғанг қамағда. Жиянинг мошеенник. Синглинг олган қарзини қайтаролмай ўтирибди. Бутун қариндош уруғинг харф танимайдиган саводсиз. Баттар бўл. Чао помпиду. Курва кокаин.

Rassom Tuz

Манба: facebook.com