2013 йил 3-декабрь куни “ЭРК” Демократик партиясининг сўзнги, 6-Қурултойи Тошкент шаҳрида ўтқазиш учун келишилган эди. Олдиндан Марказий Кенгаш аъзолари билан келишилган ҳолда, турли ҳил тадбирлар ишлаб-чиқилганди. Ҳатто-ки, Қурултойни ўтқазиш учун, “ЭРК” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ шаҳсан ўзи, бир неча бино ва иншоатларни ортиғи билан топиб, олдиндан пулини тўллаб, “брон” қилиб қўйган эди. Буни билан Ўзбекистон Республикасининг Миллий Ҳавфсизлик Ҳизмати Қурултой бўлиши керак бўлган жойларни, “кафе ва ресторан” ходимларини ичкарига тортиб, уларга нисбатан таъқиб ва тайзиқлар ўтқаза бошлади. Айрим ресторан ходимлари, пуллини олдиндан олганлиги туфайли, “…биз уларга ваъда бериб қўйганмиз!…” дейишга қарамасдан, улар ҳукумат кучларига нисбатан айниқса, МҲҲининг ходимларига бўйсунмаганликлари учун, кўпларини солиқ идоралари орқали, “текшириш” ўтқазиб синдиришди. Кейин эса, улар “партия Қурултойини ўтқазилишидан хабаримиз йўқ эди. Бизга фақат ва фақат “вечерное кеча” ташкил қиламиз деб айтишган эди….”деб кўрсатма беришди…
Қурултой Тошкент шаҳридан 15-киллометр узоқликда ўтқазилиши ҳақидаги ҳабарлар бор эди. Аммо. Унгача Қурултойни Қазоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида ўтқазиш режамиз ҳам бор эди. Бироқ. Бу Қурултойни ўтқазиш жойини фақат ва фақат саноғли инсонларгина билишар эди. Бироқ. Ўзбекистон Республикасининг ташқарисида ва ичкарисида ҳойин ва сотқинлар кечаю-кундуз сидқидилдан ҳизмат қилишди. Ана шундай сотқинлардан бири, Қозоғистон Республикасида яшаб ва ижод қилиб келаётган, инсон- бу Анвар шоир эди! У Ўзбекистондаги эркчиларни Қозоғистон Республикасининг ичкарисида кезиб юргани ва улар нима билан шуғулланаётганлиги ҳақида, МҲҲига ҳабар бериб турди. Ўзбекистон ичкарисида эса, Абдулло Тожибой ўғли, ИИБига кетма-кет ҳабарлар етқазгани маълум бўлиб қолди. Бу иккала сотқинлар бўлмаганида эди, Қурултойимиз ўтқазилган бўларми-ди?! Афсуски… Ҳойин ва сотқинлар партиянинг ичидан, емириш ва уни бутунлай пароканда қилиш учун, тиш-тирноқлар билан курашди. Масалан, “Эрк” партиясининг Наманган вилоятидаги фаол аъзоларидан бири бўлмиш, Баҳтиёр Ибрагимовни 3-йилга қамоққа тиқишди. Сурхондарё вилоятининг эркчилари эса, Сирдарё вилояти “ЙПҲ” постида, 12 та “Эрк”чи аъзоларидан иборат 2 та “Дамас” машиналари тўҳтаттилди ва улар 3-кун давомида, “ЙПҲ” постида ушлаб турилди. Ундан кейин эса, 12 та эркичилар Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва Сурхондарё вилояти бўйича раҳбари, Шуҳрат Самиев, Қумқўрғон туманидаги “Эрк” аъзолари: Сафар, Чори, ва бошқаларга нисбатан, “Маъмурий иш”лар қўзғатилиб, 15-суткадан қамоқ жазосини белгилашди. Шундан кейин, Ўзбекистон ҳукумати “ЭРК” партиясининг фаолларига нисбатан турли ҳил, фитна ва бўҳтонларни уюштириб, узоқ муддатларга қамоқ жазосини қўллаш чораларини кўриш кераклигини, ИИБи ва МҲҲига топшириқлар бершди. Ана шундай вазиятда, “ЭРК” партиясининг аъзолари: Фахриддин Тиллаев ва Нуриддин Жуманиёзовлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси билан, “айиб”ланиб, 10-йилдан ошиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. “ЭРК” партиясига тегишли бўлган, компьютер, принтер ва бошқа асбоб-ускунлар Нуриддин Жуманиёзовнинг уйида, сўнгги тинтув ўтқазмаларида давлат фойдасига “компенсация” қилиб юборилди…
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бўлажак, “президентлик сайлов”олди компаниясида муҳолифатни бутунлай таг-томири билан суғириб ташлаш, яна кўп йиллар давомида Ўзбекистонга ҳукумронлик қилиш учун, ҳар қандай пасткашликдан қайтмади. Унга қарши, “муҳолифат”чи бўлиб келаётган, ўзининг тўнғич қизи, Гулнора Каримовани 2015 йил 15-август куни қамоққа олдирди. Гўйёки, Каримов шу билан “муҳолифат энди йўқ!” демоқчи бўлган эди. Унинг шошма-шошарлик билан олиб борган сиёсати туфайли, оҳири ўзига бало бўлиб қолди… Каримов 25 йил Ўзбекистонни Диктатура билан йўли билан бошқарган бўлса-да, у мутлоқо бир “касал”ликка чалинган эди. Бу- касаллик! Ичи-ичидан ва фақат ва фақат “МЕН!”деган садо бонг уриб келар эди…
Фахриддин Тиллаев



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)