O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Facebook ва Аросат чангалзорлари ҳақида

Мен ҳар сафар Фасебоокдаги саҳифамни очганимда мана шу сатрларим битилаётган ойначада бир савол туради. У мендан шведчалаб (чунки сайтим швед тилида очилади) “Vad gör du just nu? яъни “Сен ҳозир нима қилаяпсан?” деб сўрайди мендан. Агар ҳеч нарса қилмай, дангасалик қилиб, бошқаларнинг мақолалари, сурат ва изоҳларини ўқиб ўтирган бўлсам, у аввалига индамайди.

Facebook ва Аросат чангалзорлари ҳақида
199 views
13 July 2011 - 8:55

Мен ҳар сафар Фасебоокдаги саҳифамни очганимда мана шу сатрларим битилаётган ойначада бир савол туради. У мендан шведчалаб (чунки сайтим швед тилида очилади) “Vad gör du just nu? яъни “Сен ҳозир нима қилаяпсан?” деб сўрайди мендан. Агар ҳеч нарса қилмай, дангасалик қилиб, бошқаларнинг мақолалари, сурат ва изоҳларини ўқиб ўтирган бўлсам, у аввалига индамайди.

Бу ердаги сурат ва мақолаларни кўриб бўлиб, энди чиқиб кетмоқчи бўлсам у шартта мени қўлимдан ушлаб :”Ҳей, сен қаёққа қочаяпсан? Сомсани пулини тўламайсанми?” деб қолади 🙂

Мен унга “Ия, қачондан бери бу ердаги нарсаларни ўқиш пуллик бўп қолди?” десам У:” Ҳах! Оласан бепул нарсани! Бу дунёда ҳамма нарса пул туради, ҳар бир нарсани ўз ўлчови, ўз баҳоси ва ўз нархи бор. Чучварани хом санамада энди!” деб менга танбеҳ беради.

Мен уни гапларига қўшиламан. Ҳақиқатан, бу ерга киргандан сўнг бирор савоб иш қилмасдаан чиқиб кетсанг гуёки у орқангдан ҳай ҳайлаганича қолиб кетадигандек…

Келинг, унинг ҳам сазаси ўлмасин, бир нарса ёзай бу ерга. Ёзаман десам миллионта масала бор аслида…Аммо уларни ичида ҳеч мени қўлим тегмаётган бир нарса бор. Бу масала мени анчадан бери уйлантириб келади. Аслида бу ҳақда илгари қисман бўлсада ёзганман аммо ҳозир ўша гапларимни аниқроқ ёзмасам бўлмайдиганга ўхшаяпти.

Бу аросатда қолганлар ҳақида. Одам дегани ҳаётда аросатда қолмасин экан. Агар у аросатда қолса, кейин ўша ерларда, яъни аросатнинг уйдим чуқурларию тор кўчаларида, жангалак босган ботқоқларию чиғаноқ босган ўрмонларидан чиқа олмай, бир умр сарсон ва саргардон бўлиб юраверар экан ундай одамлар.

Аросатда қолганларга на ота онанинг, на дўсту биродарнинг ва на ҳаётнинг аччиқ ўгитлари ёрдам бермас экан.

Инсонлар эса уларга гоҳ нафрат билан, гоҳ қизиқиш билан, айрим соддалар эса ҳатто ҳурмат билан қарашар экан.

Аросатда қолганларнинг асосий касаллиги – бу уларнинг яхши инсонлар даврасида ўзларини ёмон сезишлари экан. Сабаби- бир томондан яхши инсонлар тезда уларнинг асл ниятлари ва кирдикорлари англаб, уларга жамоаларга бош бўлишдек масъул ишларни бермаслиги бўлса, иккинчи томондан у инсонлар ўсиб ўлғайгани сари етук инсонлар даврасига кира олмай сарсон бўлар эканлар.

Юраги тоза инсонлар ўз мағлубиятларидан тўғри хулосалар чиқариб, энг аввало айбни ўзларидан изласалар ва уларни топгач, қайтадан янги ишга бош уриб, ниҳоят ғалабага эришсалар, юрагида кири бор, аросатда қолган бандалар мағлубиятнинг сабабларини бошқалардан излар эканлар ва демак ўзларини тузатиш имконидан маҳрум бўлиб, қайта ва қайта ўзларининг чангалзорларига ўрмалаб кетар эканлар.

Қуруқ гапдан қуруқ ўтин яхши дегандек, бир иккита фактлар ҳақида, аниқроғи ана ўша Аросат чангалзорларида адашиб юрганлардан иккитаси ҳақида сўз юритай. Улардан бири янги дунё деган сайтни, иккинчиси замондош деган сайтни бошқаради. Бир қарасангиз улар ўткир бир мақолани ўз саҳифаларига қўядилар, бир қарасангиз ана ўша ўткир фикр соҳибига қарши бозорчи шаллақи одамлар ёзган бошқа нарсани қўядилар.

Агар сиз уларга “Ҳей, барака топкур, нега шундай яхши мақолага қарши қаердаги шаллақиларнинг фикрларини чоп этаяпсиз?” десангиз улар сизга “Биринчидан Сўз эркинлиги шуни тақозо қилади. Иккинчидан у шаллақи эмас балки фан доктори, у фалончи машҳур одам ва унинг ҳам ўз фикрини айтишга ҳаққи бор!” деб сизга ақл ўргатади. Шунга айтса керакда “Дангасага иш буюрсанг у отангдан яхши маслаҳат беради” деб.

Айнан ана шундай муттаҳамлик туфайли Ғарбдаги айрим аросатда қолган муттаҳамлар халқ эътиборига тушиш учун, ўзларининг ҳеч ким олмайдиган газета ва суратларини сотиш учун сўз эркинлигини баҳона қилиб бирлари Муҳаммад Алайҳисаломга қарши турли туман карикатуралар чиздилар, икккинччилари уларни ўзларининг алмисоқдан қолган газеталарида чоп этдилар, учинчилари эса сўз эркинлигини баҳона қилиб Қуръони каримга ўт қўйдилар.

Оҳир оқибатда бундай шумликлар Аллоҳ таоло яратган икки қавми ўртасида азалдан ёниб турган зиддият оловига яна мой сепилишига ва уни янада гуриллаб ёниб бу қавмларнинг бир бирларига душманлик ва қаҳру ғазаблари кучайишига сабаб бўлдилар…

Хулласи калом, аросатда қолганларнинг ҳам миллати йўқ бўлмас экан.

Улардан қутилишнинг ягона воситаси уларни инкор этиш экан холос, улар нима деб алжирашларидан қатьий назар.

Ҳазратқул Худойберди