O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фикр мусофирлари оғриқни унутиш учун йўл юришадими?

Фикр мусофирлари оғриқни унутиш учун йўл юришадими?
8,232 views
25 May 2024 - 23:34

Ҳозир Харков шаҳрига бомба отишяпти. Одамлар ўляпти. Постсовет шаҳарлари ичидан Харков энг зиёли, дарвеш шаҳар бўлиб туюлади. Москва ҳам, Петербург ҳам бу шаҳарга етмайди назаримда.

Харков шаҳрида рассомчилик институтида ўқийдиган талабани Қиримда учратганман. Алупка шаҳридаги Воронсов паркида ой ёруғида гурунглашдик.

Қирим тоғларида мурувват кўрсатган қирим татар чўпонлари ҳақида гапирди. Кистасида ҳеч вақосиз, таваккал билан йўлга чиққан одамни биринчи марта кўрдим.

Харковнинг “Фолио” нашриётида нашр қилинган Кафканинг “Кундаликлари”ни берди. Эртасига йўлга чиқти.

Кафка кундаликлари ўзи ҳам тушунмайдиган ҳолатлар ҳақида ёзади. Ёзиб, кейин уларни тушинишни истайди.

“Қалъа” романини охиригача ўқимадим, балки кейинроқ ўқиб тугатаман. Кўнгилга задалик беради. Кафка “мен воқеаларни унутиш учун ёзаман” дейди.

Азалдан Фикр мусофирлари оғриқни унутиш учун йўл юришадими деб ҳам ўйлайман.

Бир одам қўнғироқ қилди, Императив сўзини қандай таржима қилса бўлади деб. Нима дейишни билмадим. Хўп ўйлаганимдан, худди ҳотифдан овоз айтгандай, “Сир” дейиш мумкинмикан?

Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китоби ҳақида мулоҳазалар ёзмоқчиман, бу сафар.

МУРОД ЧОВУШ
2024