O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Freedom House: Ўзбекистон Интернети эркин бўлмаган мамлакат

Freedom House: Ўзбекистон Интернети эркин бўлмаган мамлакат
287 views
24 September 2021 - 12:27

Шу кунларда икки халқаро ташкилот жаҳондаги Интернет билан боғлиқ икки ҳисоботни эълон қилди.

Бу ҳисоботларда Ўзбекистонда Интернет тезлиги ошган бўлса ҳам кибер фазоси эркин бўлмаган мамлакат деб ҳисобланиши ҳақида айтилади.

14 сентябр куни Буюк Британиядаги Cable ширкати 2021 йилги Жаҳон кенг полосали Инернет уланиши тезлиги лигаси деб номланган навбатдаги ҳисоботини эълон қилган, унда Ўзбекистон дунё бўйича 166-ўринни эгаллаган эди.

Ушбу ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда Интернетдан юклаш тезлиги 6.64 Mbpsни ташкил этади, мисол учун катталиги 5 GB ли фильмни Интернетдан кўчириб олиш учун 1 соат 42 минут 45 секунд сарфлашга тўғри келади.

Cable нинг олдинги йилги ҳисоботида Ўзбекистон 199-ўринда бўлгани айтилган.

Айни пайтда таниқли халқаро Freedom House ташкилоти ўзининг дунё бўйлаб Интернет эркинлигига бағишланган янги ҳисоботини эълон қилган.

Бу ҳисоботда Ўзбекистон 100 баллдан 28 балл тўплаган ва Интернети эркин бўлмаган мамлакат деб эълон қилинган.

Олдинги йили Ўзбекистон тўплаган балл 27 бўлгани айтилган.

Freedom House га кўра, Ўзбекистон ҳукумати ҳамон веб-сайтларни блоклаяпти, танқидчиларни қамаяпти.

Ҳисобот даври мобайнида учта бир неча йиллик қамоқ жазолари кузатилди, дейди халқаро ташкилот.

“Ҳибсларнинг айримлари маъмурий ва жиноий кодексларга Интернетда президентни ҳақорат қилиш ёки жамоат хавфсизлигига таҳдидга оид ўзгартишлар киритилган бир пайтда амалга оширилди”, дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, ҳукумат шахсий маълумотларни Ўзбекистон ичида сақлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди ва мазкур қонун ижтимоий тармоқларга чекловни оқлаш учун қўлланилди, дейилади ҳисоботда.

Манба: BBC O’zbek