O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Guardian: Рўза тутиш мия касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин

Guardian: Рўза тутиш мия касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин
18 views
04 July 2014 - 14:33

miyya kasalliklari

Олимлар таъкидлашларича, хафтасига бир икки кун таомдан тўлиқ воз кечиш Альцгеймер ва Паркинсон касалликлари таъсирига қарши туриши мумкин. Доимий рўза тутиш мияни дегенератив касалликларидан ҳимоя қилади, деб ҳисоблайди америкалик олимлар. Балтимордаги қариликни ўрганиш бўйича Миллий институт изланувчилари аниқлашларича, вақти вақти билан ҳафтасига бир ёки икки кун таомдан тўлиқ воз кечиш билан биз миямизни Альцгеймер, Паркинсон ва бошқа касалликларининг энг оғир кўринишларидан сақлаб қолишимиз мумкин.

“Калориялар истеъмолини камайтириш миянгизга ёрдам беради, бироқ ҳимоя механизмини ишга тушириш учун таом миқдорини камайтириш етарли эмас. Маълум бўлишича таомдан тўлиқ тийилиш даврларини ҳоҳлаганча ейиш даврлари билан алмаштириб туриш анчайин самаралироқдир”, – дейди институт неврология лабораторияси бошлиғи профессор Марк Мэттсон.

Американинг фанни ривожлантириш ассоциациясининг Ванкувердаги ҳар йиллик йиғилишида нутқ сўзлар экан, Мэттсон шундай дейди: “Бошқача айтганда, бу жараённинг ҳал қилувчи жойи даврийликдир”

Изланиш вақтида ҳар кунлик рационнинг етти кундан икки кунини қисқартириш 500 калориягача аниқ ижобий натижаларни кўрсатди, бу калория мисол учун оз миқдордаги сабзавотларда ёки бир неча финжон чойда бўлиши мумкин, дея аниқлик киритади профессор Мэттсон.

Олимларга азалдан маълумки – кам калорияли парҳез бу узоқ умр кўриш омилларидан биридир. Ҳаёт давомида озиқланиши чекланган каламуш ва сичқонлар умрининг давомийлиги 40%га ошган. Бу жараён одамларга ҳам худди шундай таъсир кўрсатади. Бироқ Мэттсон ва унинг ҳамкасблари бу фикрни ривожлантиришди. Уларнинг таъкидлашича, вақти вақти билан оч қолиш ўзича нафақат умрни узайтириши, балки мияни зарарлайдиган ҳолатларни ҳам узоқлаштириши мумкин, хусусан инсултларни. “Бизнинг ҳайвонлардаги тажрибаларимиз буни яққол исботлайди” – дейди Мэттсон.

Ўзининг ҳамкасблари билан у шунингдек ўзига хос механизмни ишлаб чиқди, унга кўра энергия сарфини камайтириш орқали мия нейронларининг ўсишига таъсир қилиши мумкин. Энергия сарфини кескин қисқартирганда хужайралар мулоқотини таъминловчи икки модданинг ишлаб чиқарилиши ошади. Бу моддалар Альцгеймер ва Паркинсон касалликлари таъсирига қарши тура оладиган жараён – мия нейронлари ўсишининг кучайишида муҳим рол ўйнайди.

“Худди мушакларни чиниқтиргандаги каби мия ҳужайралари енгил стресс остида бўлишади, – дейди Мэттсон. – Бунинг ҳаммаси умумий яхши таъсир кўрсатади”.

Мазкур модел рўзанинг одамлар ва уларнинг соғлиғига таъсири борасидаги изланишлар ва Альцгеймер ва Паркинсон касалликлари эквиваленти билан зарарланган жониворлар миясига очликнинг таъсири борасидаги экспериментлар асосида ишлаб чиқилган. Унинг аниқлашича очлик ҳатто астма билан оғрийдиганлар учун ҳам фойдали. Ҳозирда Мэттсон бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар рўзанинг инсон миясига таъсирини ўрганишни бошлаш арафасидалар, бунинг учун магнит резонанс томографияси ва миянинг бошқа текшириш усуллари қўлланилади.

Манба: tib.islom.uz