O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

«Habeas Corpus Act»даги хатолик ёки Нобел мукофотига даъвогар судья

«Habeas Corpus Act»даги хатолик ёки Нобел мукофотига даъвогар судья
187 views
08 July 2014 - 16:49

Изображение 0021679 йил 26 майда Англияда қабул қилинган, «Habeas Corpus Act» деб ном олган қонун, инсоният тарихида ўзбошимчалик билан хибсга олишни чеклаган биринчи хужжат бўлиб, унга кўра, -«хеч бир фуқаро суд қарорисиз ушлаб турилиши ёки қамоққа олиниши мумкин эмас» -деб белгиланган!

«Habeas Corpus Act» да белгиланганига кўра, гумон қилинувчи-айбланувчи суд хузурига дарҳол олиб келиниши ва шахсни қамоққа олиш учун суднинг розилигини олиш учун асослантирилган тегишли қонуний хужжатлар судга тақдим қилиниши керак, бундай асослар бўлмаганда, шахс «Habeas Corpus» буйруғини чиқариш йўли билан дархол озод қилиниши белгилаб қўйилган.
2008 йилнинг 01 январидан Ўзбекистон ҳам ушбу «Habeas Corpus Act» ни қабул қилиб, қамоққа олиш хуқуқини фақат судларга ўтганлигини бутун дунёга эълон қилди, жар солди…
Шунингдек, «Хеч ким қонунга асосланган суднинг қарорисиз хибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас» -деган – Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 25-моддаси!

Ҳамда, -«Суд ва прокурор, суд хукмида назарда тутилганидан ортиқ муддат хибсда ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган ҳар қандай шахсни дарҳол озод қилиши шарт» -деган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 18-моддаси қонуний кучга киритилган!

Ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 15.09.2000 йилдаги №21-сонли Пленуми Қарорининг 2-банди дастурий тушунтиришларида, «вояга етмаганлар ишини судда кўриш учун тайинлаш вақтида, судья, вояга етмаган айбланувчи судгача бўлган даврда асоссиз хибсда сақланган бўлса, унга нисбатан дарҳол эхтиёт чорасини ўзгартириши лозимлиги назарда тутилган!…
Аммо, 1679 йилда дунёга эълон қилинган, «Habeas Corpus Act» да, -«агарда айбланувчи вояга етмаган бўлса, ушбу вояга етмаган шахс тергов органи томонидан ўта оғир жиноят қилганликда айбланаётганлиги сабабли уни суднинг қарорида назарда тутилганидан ортиқ муддат (14 кунга) хибсда ушлаб турилиши ҳам мумкин»лиги назарда тутилмаган экан!… Шу туфайли Ўзбекистон Конституциясида ва Конституциявий қонун бўлган ЖПКда ҳамда Олий суд Пленумида Қарорида ҳам, ушбу ҳолат, «ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган вояга етмаганлар, суднинг қарорида кўрсатилган муддатдан ортиқ муддатга (14кун) хибсда сақланиши мумкинлиги» назарда тутилмаган экан!

Ушбу оламшумул мудхиш хатони, орадан 332 йил ўтганидан сўнгра, яъни 2012 йилнинг 11 июл куни, Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Жиноят ишлари бўйича суди судьяси Мухторбек Сатторов жаноби олийлари, ўзларининг олам шумул суд ажримлари билан тўғирлашга муваффақ бўлдилар. Марҳамат, ишонмасангиз ўзингиз ўқиб кўрингизлар, 11.07.2012йилдаги судья Сатторовнинг ажримини; -(11.07.2012й. суднинг ажрими 2варақда)

Изображение0081

2

Мен нима учун, Судья Сатторовнинг ушбу ғайриқонуний ажримини, мудхиш хатони тўғрилашмикан деган гумонга бормоқдаман?… Сабаби-ки, ушбу ғайриқонуний ажрим асосида ўтказилган суд тергови ва Сатторовнинг, 11.07.2012 йилдаги ғайриқонуний ажрими юзасидан ўз эътирозларим ва саволларимни бир неча бора Олий судга тақдим этган бўлсамда, аммо минг афсуски Ўзбекистон Республикасининг ОЛИЙ СУДИ, М.Сатторовнинг ҳаракатини Қонун доирасида деб баҳолашмоқда-лар-да!…

Агарки, Судья Сатторовнинг ушбу 11.07.2012йилдаги ажрими қонун доирасида деб баҳоланар экан, демак; -«Habeas Corpus Act» нормасига ҳам, Ўзбекистон Конституциясига ҳам ва Конституциявий Қонун бўлган ЖПКга ҳамда Олий суд Пленуми Қарорига ҳам ўзгартириш киритиш лозим бўлар эканда???…

Ҳамда, судья Сатторовни суд иши соҳасида амалга оширган ушбу олам-шумул ажрими учун, уни халқаро ««NOBEL» мукофотига тавсия этиш лозим бўлади, деб ўйлайман…
Акс холда, қандай қилиб ушбу 11.07.2012 йилдаги судья Мухторбек Сатторовнинг ғайриқонуний ажрими қонун доирасида бўлиши мумкин экан ???…

Мен, Сатторовнинг, 11.07.2012 йилдаги ғайриқонуний ажрими юзасидан ўз эътирозларим ва саволларимни ушбу сайтда 14.06.2014 йилда босилган, -«HOBEAS CORPUS ACT судья Сатторов ижросида!» -номли мақолада батафсил ёритиб берганман, агарда кимда қизиқиш пайдо бўлса, ушбу мақолани ўқиш ва мулоҳаза қилишларини тавсия этаман.

Минг афсуски, мен чет тилларини билмайман ва тўғридан-тўғри мурожаат этиш имкониятига эга эмасман, шунинг учун, ушбу материални ўқиган чет элдаги одил инсонлардан, ҳамда редакциядан илтимос қилар эдимки, ушбу материалда баён этаётган савол ва мурожаатларимни, инглиз тилига таржима қилиб, халқаро -«Habeas Corpus Act»га етказишсалар ва улар ёким ўз хатоларини тўғриласинлар, ёки Сатторовнинг ажримига қонуний баҳо берсинлар, илтимос қиламан…

Агарки, Жаноб М.Сатторовнинг ушбу ажримини, ҳаттоки халқаро ҳамжамият ҳам қонун доирасида деб топишсалар, у ҳолда менинг илтимосимни швед тилига таржима қилиб, халқаро «NOBEL» қумитасига жаноб М.Сатторовнинг номзодини кўрсатишларини илтимос қиламан.

Вақтингизни олишга ва сабрингизни синашга мажбур бўлганлигим учун сизлардан узр сўрайман!..

Эътиборларингиз учун рахмат !!!
Яна учрашиш насиб этсин деган умид билан
Бахром Абдурахимов.
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail bahrom2661@mail.ru
Skype; bahrom6126