“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари миллий маркази раиси Акмал Саидов Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳозирча Ўзбекистонга қайтолмаслиги ҳақида баёнот берди.
Миллий марказ раиси бунга 7 йил аввал Ўзбекистон Олий суди чиқарган қарорни асос қилиб келтирган.
“Ваколатхона очиш масаласига келинса, 2011 йилда Олий суд қабул қилган ҳукм ҳануз кучда, уни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Табиийки, бу энг юқори инстанция ва биз бу масалани Адлия вазирлигида ҳуқуқий асосда ҳал қилишимиз лозим”, дея Саидовдан иқтибос келтирди Sputnik нашри.
Унинг қўшимча қилишича, бу иш ҳал бўлгунча, ташкилот вакиллари мамлакатга эркин келиб-кетишлари мумкин.
Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев президентликка сайланганидан сўнг HRW ташкилоти делегацияси илк бор сентябр ойи бошида бир ҳафтага Ўзбекистонга борди, маҳаллий расмийлар ва нодавлат ташкилотлари фаоллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Ташкилотнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 1996 йилда очилган.
2005 йил Андижон воқеаларидан кейин расмий Тошкент, аввалига, ташкилотнинг икки вакили Олег Воронцов ва Стив Свердловларнинг акредитациясини узайтирмади. 2011 йилнинг 9 июлида Олий суд НRW ташкилотининг Тошкентдаги идорасини тугатиш ҳақида қарор қабул қилди.
ЎХҲ хабарлар бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ