O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

И.КАРИМОВ: “Ўзбекистон ССРни МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН дея эълон қиламан!

И.КАРИМОВ: “Ўзбекистон ССРни МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН дея эълон қиламан!
39,505 views
29 August 2023 - 15:55

Ислом Каримов: “Биз нима, қанақа деб аталишини сизсиз ҳам яхши биламиз!” (ГКЧП воқеаларига жавоб бериш учун Президент девонида бўлиб ўтган ва телевидениеда жонли эфир тарзида эфирга кундузи соат учларда узатилган йиғинда депутат ва публицист Карим Баҳриевнинг “Масковдаги бу инцидент…” ~ дея энди гап бошлаганида ўчириб қўйган жумла.

Масковда ГКЧП гуруҳи ўтган кеча жонли эфирга чиқиб, жойларда СССР салоҳиятини тутиб туришга доир баёнот берганди ва иттифоқдош республикалардан жавоб кутаётганди. Кўпчилик республика раҳбарлари ГКЧПни қўллашдан бош тортди. Каримов иккиланиб қолди.

Муҳаммад Солиҳ кўчада Масков репортёрига “Ўзбекистон ГКЧПни қўлламайди, СССР парчаланиши керак, республикалар мустақил бўлиши керак!” ,- дея интервью берди ва бу Масков Биринчи каналидан намойиш қилинди.
Мажлис эртасига ўтди.
Каримов иккиланиши, муҳолифатчисининг гапини қўллаб, ўзи ҳам шу фикрда каби кўрингиси келмаётганди.
“Тор кўнгуллик беклар, менмен деманг, кенглик қилинг!”, деган шиор исбот талаб қилаётганди.
Сал олдинроқ ўтган СССРни сақлаб қолиш керакми, деган референдумда Ўзбекистон аҳолиси 80 фоизгача ижобий овоз берганди ва орадан уч ой ўтмай, мана шу фикрни бутунлай қарама~қаршисини айтиш керак бўлиб турганди.
Орадан бир ҳафта ўтиб, 31 август куни жонли эфирга узатилаётган мажлисда Ислом Каримов муҳолифатчисининг фикрини ўзиники сифатида тилга олди ва улоқни олиб кетди:
– Шу, соатдан Ўзбекистон ССРни мустақил давлат деб эълон қиламан!
Залда ўлик сукунат ҳукм сурди.
Ислом Каримов залга таъна қилди:
– Ухлаяпсизларми? Бу гапга қарсак чалмайсизларми?!
Катта залнинг ҳар~ҳар жойида қарсак чалинди ва бир неча сониядан кейин қарсаклар кучайди, издиҳом аҳли ўрнидан турди.
Ислом Каримов зал тинчигач, яна бир тарихий жумлани айтди;
– Эртадан бошлаб, ҳар йили Биринчи сентябрни “Мустақиллик Куни” сифатида байрам қилинишини таклиф қиламан!
Қарсакларингиз!..

Давомли қарсаклар…

Оллоёр Хўжандий