O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Итваччалар

Итваччалар
21,202 views
05 February 2024 - 23:17

Мен бир пайтлар таниқли рус актер ва режиссери хозирда мархум Леонид Филатов билан мулоқотда бўлгандим. Леонид Филатов 1990 йилда «Сукины дети» (итваччалар) деган кино олганди. Кино бир исëн ҳақида. Театрга янги раҳбар келиб цензура ўрнатганидан ғазабланган ижодкорлар исëн қилади. Улар бу исëнни театр ичида қилишади. Бу ижодкорлар театр ташқарисидаги бутун халқ уларни қўллаб қувватлаганига ишонишади. Аммо фильм финалида актерлар кўчага чиқиб бўм бўш шаҳарни кўришади. Ҳеч ким уларни қувватлаëтгани йўқ эди. Шахар ухлаб ëтар эди.

Леонид Филатов донишманд бир киночи ўлароқ халқ ростдан ҳам қўйлар подаси бўлишини аниқ кўрсатиб берган бу фильмда.

Интернетнинг виртуал тармоғида ОНЛАЙН бўлган ўнта калнинг дод войи бутун халқни тамсил қилмайди.

Тошкент халқа йўлидан нарида яшаëтган миллионлаган халқ ОФФЛАЙН. Улар кечқурун ЎЗ ТВ кўради. Қўшиқчиларнинг зайтун ëғига қўй этидан томоқ пиширгани акс этган ТВ шоуларни томоша қилади. Жуда нари борса Зирапчада бир экс фоҳишанинг дардини эшитиб кўзига ëш олади. Бу ТВларни ҳам электр келган пайтда кўради.

Аксар халқ ОФФЛАЙН бўлиб турган пайтда , интернет деб аталган истакон ичидаги бўрон ўша истаконни ичидаëқ тиниб қоляпти.

Леонид Филатов фильмида миллатнинг уйғоқ одамлари театр биноси ичида исëн қилгани каби.

Фильмда халқим мени қувватлайди деб ўйлайдиган фаол ўлиб қолади.

Фильм қахрамонининг финалда айтган “Биз шунчаки итваччалармиз” деган гапи қиссадан хисса каби янграйди.

Аммо…

Бугунги Ўзбекистонни зулук каби сўриб талаëтган қароқчилар галаси ОНЛАЙН.

Президентнинг ўзи, хотини Зироат кеннайи. Қизлари ва уларнинг очопот эрлари ҳам узун кун интернетда ўтиришади.

Кўча ўғрилари ва кеча бу ўғриларни ҳукуматда тамсил қилган Ортиқхўжаев ҳам ОНЛАЙН.

Ҳокимнинг капитал қурилиш бўйича ўринбосари деган лавозим эгаси бўлиб , мамлакат ерларини кўтарасига ва улгуржи сотаëтган итваччалар ҳам ОНЛАЙН
Мамлакат ичи ва ташқарисидаги демократия ва либерализмга ишонадиган ўнта калнинг интернетдаги фаоллиги бу итваччаларни чўчитмоқда.

Ўғрилар ëруғликни ва ошкораликни севмагани каби, бу итваччалар ҳам сўз эркинлигидан қўрқишади.

Демак Пушкин айтганидек “Сибир конларининг ортида чеккан заҳматимиз кетмас беҳуда”

Ўғрилар ОНЛАЙН бўлган замонда тўғрилар ОФФЛАЙН бўлмасин.

Рассом ТУЗ

Манба: facebook.com