Ўзбекистон ҳукуматининг собиқ мулозими¸ Ўзбекистон делегациялари таркибида бир неча марта Туркманистонга сафар қилган Анвармирзо Ҳусаиновнинг назарида нефту газга бой қўшни давлат билан муносабатни яхшилаш ўта муҳим масаладир.
– Туркманистон Ўзбекистон учун зарур бўлган стратегик хом-ашë ва денгизга чиқиш йўлини таъминлайдиган энг муҳим ҳамкор бўлиши мумкин эди. Бир марта Туркманистонга делегация таркибида борганимда Туркманбоши Каримовга қараб, “келинг, ҳозироқ бориб чегара тўсиқларини бузамиз”¸ деди. Лекин Каримов кўнмади. Шу тариқа биз 25 йилни бой бердик. Туркманистон йилига миллиард-миллиард долларлик қурилиш қилади. Ўша ерда бизнинг ўзбек ишчиларимиз ишлаши керак эди. Москвани қураëтган¸ Питерни обод қилаëтган ўзбек ишчилари учун йўқотилган қурилиш майдони бўлди Туркманистон, деди суҳбатдош.
Манба: “Озодлик” радиоси



«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
ТАЪЗИЯ
İSMET ÖZEL: “Turkiyalilik” atamasi – turkni Turkiyadan haydab chiqarishga qaratilgan tushunchadir
ТАЪЗИЯ
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi