Халқимиз орасида шундай мақол бор “қўр хассасини бир марта йўқотади” деган. Бу мақол аввало суқунатда бўлган халқимизга қарата айтилмоқда. Диқтатор Ислом Каримовнинг халқимизга нисбатан ёлғонларга тўла сиёсати ва иқтисоди борган сари тобора якунига етмоқда. Халқимиз эса буни тобора тушуниб етгани сари диктатор Каримов томонидан сиёсий режимнинг халқимизга нисбатан сиёсий тазиқлари кучайтирилмоқда. Вахоланқи шундай экан хурматли ЎЗБЕК халқимиз диктатура режимини кўр-кўрона қўллаб-қувватламасдан бунга тамомила қандай йўл билан бўлса хам барҳам бермоғимиз қерақ. Акс холда Россия хукумати томонидан Украина халқининг бошига тушаётган балолар тез орада бизнинг бошимиз узра бўлиши муқаррар.
Шуни асло унутмангки Россия ҳукумати Ўрта Осиё халқлари ва бошқа халқлар учун ҳам умуман ижобий натижани бермайди. Сабабини оддийгина қилиб айтадиган бўлсам. Бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз ва урф-одатларимиз ўзгачадир. Қолаверса мусулмон оламининг халқлари каби мусулмон халқидирмиз. Шундай экан биз келажак авлодларимизга шундай гуллаб яшнаган заминни хозирлаб етказмоғимиз олий бурчимиздир. Имкониятларимиз мавжудлигида агар бугун хар бир ақли расо қарими, ёшми чуқурроқ ўйлаб кўриб харакат қилмасак эртага келажак авлодларимиз наздида манқуртларга айланишимиз тайндир. Аввало бугунги кунда олдимизда улкан тўсиқ бўлиб турган муаммо диктатор Каримовнинг сиёсий режимидир. Буни эса биз ўзимиз поёнига етказмоғимиз шартдир. Шуни ҳам унутмангки бугун барчамизнинг хақиқий ҳур халқ бўлшимиз вақтидир!
Сарлочин