O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

КЛАССИК КИТОБХОН

КЛАССИК КИТОБХОН
49,959 views
05 August 2023 - 10:25

Кечаси китоб ўқиб уйқуга ётсанг-да, эрталаб яна китоб учун уйғонсанг…Ҳа, айнан шундай бўлди.

Ажойиб сўз муҳиби, шоир, журналист Муҳаммадали ака билан атиги икки марта кўришганмиз, Ҳар сафар китоб баҳона бўлган. Чунки ака китоб сотиб олиш учун махсус Тошкентга келади.Китобнинг нархини тирикчилик маҳсулотлари нархи билан тенглаштирмайди. Сотиб олиниши керак бўлган эҳтиёжлар ичида энг қимматбаҳоси китоб бўлиши керак, деб қарайдилар!

Мана сизга миллат ойдини, миллатнинг классик китобхони…Шахсий кутубхонасини миллий музей ўлароқ яйратаётган чин шарқ зиёлиси…

Китобнинг классик ишқибози бўлган Муҳаммадали ака каби асл китобхон инсонларнинг борлиги дилни қувватга тўлдиради. Бу миллат хақида имтиёзли фикрлашга дастак беради.

Камига бу гал совға ҳам олиб келибдилар.Ўғиллари истеъдодли мусаввир Одилжон Аҳмедовнинг тошда абадий муҳаббатни куйлаётган”Баҳром ва Дилором ” асарини совға қилдилар…

Шоирнинг “Энди тош сўзларам бошларов кўчки, Юрагимга солиб тинмас зилзила” деган шеърини эсладим. Тошдаги севгига узоқ…жуда узоқ тикилдим…

PS: Одилжон Аҳмедов асари.

Гўзал Бегим