O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

КУЙ, ДЕСАМ, КУЙМАЙСАН, ТЕМИР ЙЎЛ КАССАЛАРИ

КУЙ, ДЕСАМ, КУЙМАЙСАН, ТЕМИР ЙЎЛ КАССАЛАРИ
50,661 views
06 June 2023 - 17:39

Темир йўл чипталари қайси монополистнинг чўнтагида? Нега писмадонинчи ренессанс деймизу, уйимизда ўтириб, ҳечқурса, кассага бориб бирор бир манзилга тинчгина билет сотиб ололмаймиз?!!!

Нега бизда фуқаронинг тинчлиги, осойишталиги, хоҳиши энг охирги ўринларда? Нега ҳеч қачон хоҳлаган манзилимизга, хоҳлаган кунимизда кетолмаймиз ё етолмаймиз?!!! Темир йўл ходими кўзини лўқ қилиб, сизга тўғри келмайдиган санани, иккинчи ўринни тавсия қилади.

Хоразмга чипта олиш учун 25 кун олдин қидиришни бошладим.Йўқ! Гўёки электрон билетлар…ишонаверинг пастки ўринга бирорта билет йўқ.Кунига уч марта поёзд қатнайдиган минтақага-я! “Ўғри бўл, … бўл, инсоф билан бўл-эй!”

Марҳамат, тепа ўрин ёки ҳожатхона ёнида бўлса, кетаверасиз! Сизни касаллигингиз, билан бирорта тўранинг иши йўқ ёки касал бўлмасангиз ҳам пастки ўриндиқда юришга нолойиқлигингиз ўзбеклигингиз орқали шўрпешонангизга ўйиб ёзилган.

Самолётни-ку, айтмай, Хоразмга самолётда боргандан кўра ёнига озроқ пул қўшиб Туркияга бориб келган афзал.Тошкент-Урганч йўналишига энг арзон билет нархи – 660 минг сўм.

Бугун ҳаммамиз босқинчи деб гўштини ғажиётганимиз Москвада ўқиганимда билет масаласида бирор марта қийналган эмасман. Қачон, қачон бизнинг хоҳишимиз, уч ва ҳоказо…чи нав одам эмаслигимиз, биз ҳам комфортда бўлмасаям оддий одам каби бир йўналишдан иккинчи йўналишга қийналмай бориб келишимиз мумкинлиги инобатга олинади?!

ТЕМИР ЙЎЛНИНГ ЗАНГ БОСГАН КАССАЛАРИ!!! СИЗЛАРДАН ОДАМЛАР, ОДДИЙ ХАЛҚ РОЗИ БЎЛАР КУН БОРМИ???
Ўзбек монополист тўралари қарғиш устига қарғиш олиб яшаш шунчалар тотлими?Куйиб кет, десам ҳам куймайсан, темир йўл кассалари!
Поездларда-ку, умуман шароит йўқ.Ёзда поездда юриш – дўзахнинг бу дунёдаги символи. Буниси энди, алоҳида мавзу!

Бу ерда фақат битта йўналишга билет олишга кассалар ВИП: Ўлимга!

Гўзал БЕГИМ