O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МАНЗАРАЛАРГА МАКТУБ: ЖАЗДАН ҚОЧИШ

МАНЗАРАЛАРГА МАКТУБ: ЖАЗДАН ҚОЧИШ
21,529 views
14 June 2024 - 1:40

Ёзга қаршилик қилмаслик керак. Унда дўзахга айланади.

Тошкент ёзда дастурхондай бўшайди.

Автобус, метро деярли енгил нафас олади. Автобусда кондиционер ишлайди, ўриндиқлар бўш. Метро вагонида шамол эсади.

Кўпчилик таътилга кетади. Ҳамма Тошкентга қайтган пайти.

Сентябрда таътилга кетиш керак.

Тошкент жазирамасига ўзимни мослаштирдим: ишга боргунча ва қайтишда бошқа кийим, ишда эса бошқа турланишгача. Ҳатто бу ёзнинг хушбўйини танладим.

Ишдан кейин бир кун бассейнга, иккинчи кун Тошкент ситй малл бораман.

Бу ёзда Маллни денгиз соҳили, бассейнни денгиз деб тасаввур қилдим.

Маллнинг ичи салқин. Биринчи ва учинчи қават оралиғида чексиз юриш мумкин. Ўзимни бу ерда ўликдек тасаввур қиламан. Гўё ҳеч кимни кўрмайман. Таассуротим ҳам йўқ.

3-қаватдаги бурчакда, доим одам кам кафеда китоб ўқиш имкони юқори. Лекин бадиий китоб ўқимайман. Жуда зерикарли улар.

“Меҳнат” бассейни Тошкентдаги ёзги очиқ бассейн, узун. Суви доим фильтрланади. Ярим соат ўрдакча сузилса, кун янгиланади.

Ўзимни мослаштирдимми Тошкент жазирамаси оддий ҳолдек бўп қолади. Зўриқиш йўқ.

Одамлар билан муносабатда худди ўликдай бўлиш. Ўликка рост нарсани исботлашнинг кераги йўқ. Ўзи ҳамма нарса рост бўлса.

Иак даври босимидан кейин шизиклар кўпайди. Биров бировни зшитмайди. “А” десанг “Б” дейди. Бош оғриқ. Яхшиси “А” ҳам “Б” ҳам демаслик керак. Ақидага мос.
Маллнинг 3 қаватидаги ўша одам кам кафеда шизотаҳлилga берилмоқчи Эмасман..

Murod Chovush