Эй она тупроқ
Қалб экса
Дил экса
Кўкарарми сенинг бағрингда
Дарё экдим бугун мен
сенга
Осмон тўла булутлар экдим
Қишни экиб келдим
Минг баҳор билан.
Қовурғаларимга тирмашиб чиқади шамол
Бармоғим-ла муҳр босаман
Кипригимда қолиб кетган туйғуга
Ва кўзимни эгди
Занжи субҳидам.
Юракни симлади маҳобатли кун
Ичимда ёндирди
Сенга етолмаган мактубларимни
Мактуб экаяпман энди ҳавога
Тутун экаяпман
Одамлар
Хазинасин ерга кўмиб асраган монанд
Мен сенга
Ўзимни экиб қўйдим Ер.
19.12.2022
Гўзал Бегим



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида