O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Матназар Абдулҳаким йўлида

Матназар Абдулҳаким йўлида
25,180 views
24 February 2024 - 3:44

ГЎЗЗИМА ЁШ ГАЛДИ МИНЖИҚ-МИНЖИҚДИН
Хоразм шевасида

Амуға чўктирдинг мактубларими
Бўйнина дош бойлоб ҳар бирисини.
Гўззима ёш галди минжиқ-минжиқдин,
Юрагима гўмдим дил қумрисини.

Чўкиб гетди умрим шу хотдин диниб,
Дарёнинг дийбинда ёйнаб юрибман.
Сани ўйлоғонда тўра илиниб,
Болиқдин қўлингнан сийпиб дурибман.

***

Сани ўйлоғонда гўз-гўзларими
Дийбинда минг чиро ёниб гетади.
Дошовуз, Кўнанинг юлдузларини
Гўззима илдириб, хониш атади.

Ман аса ҳеч гима гўрсатмин вуни,
Юракни вон-бёнин ўртиб қўйибман.
Атакимдан учиб гетган қумрини
Сасини сасимда дуртиб дурибмон.

***

Чуқолоқлор қурсин, ойлониб ўтиб,
Бу умрим оёдин очилди, дурди.
Қоттироқ дам олсам напасим дитиб,
Пардама ой қўниб,хаёллар сурди.

Чуқолоқлор қурсин, дизим шилинди,
Сийполодинг ҳўкки тилакларими.
Хиёнатлар атдинг шуннин билинди,
Чойдин шоқирлотди суякларими.

***

Ман сонга хот ёзсом, ёниб кул бўлдим,
Тўрт ёним қувладин қувроб гечикди..
Сани ўйлийвариб бўшодим, дўлдим,
Ичимда новвидир қотти ичикди.

Ман сонго хот ёзсом, осмон генгайди
Юлдузлар дўшалди юрак устина.
Сас барсам зулматлар бир-бир қулийди
Юрака дор қурғон дўстим ичимда-а-ааа.

***

Совдоси кўп акан далли дунёнинг
Ичимда гулдирар момогулдирак.
Монглойингнинг қоро чизиқларини
Ўчирсам, ҳарфлари оқди шилдираб.

Аллимда алимни ияка қўйиб,
Юрака бойлодим исси жоними.
Натин занжирлара одинги ўйиб,
Бўшатиб ювардим халоскорими.

***

Қўшкўпир устинда қўш ният атсам,
Ёпо тушиб гетди узугим гўззи.
Бир гўззим узукда, бири аласа
Сувдо оқиб гетди, қолдим бир ўзим.

Қўшкўпир устинда сувнинг дийбинда
Созоқлар нозвўйни исқоб дурибди.
Қуриғон ойдинлор, кўллар кейбина
Кўпирлар ҳайкалдин тиртим дурибди.

Гўзал БЕГИМ
22 феврал, 2024 йил.