O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мўмин ичи-таши бир хил одам бўлади

Мўмин ичи-таши бир хил одам бўлади
10,693 views
04 May 2023 - 11:03

Шамсиддин ўлгудек содда. Кесатиқ, пичинг гапларни тушунмайди. Бир жойда ўз фикрини айтган экан, бир одам кесатиб:

– Сиздек билимдон дунёда йўқ, бу қадар ақлли гап фақат сиздан чиқади, – деса, самимий тушуниб:

– Раҳмат, раҳмат, – дермиш. 😄

Шу гапни бир олим одамга айтган эдим, ҳақиқий мўмин мана шундай бўлади, деб бир ҳадисни айтди.

Абу Ҳурайра (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)дан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом шундай деган эканлар:

“Мўмин софдил ва олийжаноб, фожир эса маккор ва пасткаш (бўлади)”.

Бу ҳадиснинг шарҳида шундай гаплар бор экан:

“Яъни, мўмин ичи-таши бир хил одам бўлади. Унинг қалбида бировга нисбатан мараз, найранг бўлмайди. У олийжаноб ва саховатпеша инсондир. Фожир эса ичи бошқа, таши бошқа одам бўлади. Лекин у яширган қалбидаги мараз тезда очилиб, ўзи шармисор бўлади”.

2019-10-29

***

Muqim Mahmud