O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Mеҳрибонлик уйидаги алдамчиликлар

Mеҳрибонлик уйидаги алдамчиликлар
253 views
16 February 2014 - 11:53

indirМеҳрибонлик уйи деганда етим ва ота-онасидан ёки бошқа қонуний вакилларининг васийлигисиз қолган болалар учун давлат томонидан очилган таълим-тарбия муассасаси тушунилади. Таълим-тарбия муассасаси эса ҳалқимизда азалдан муқаддас маскан ҳисобланади. Мана шундай масканларда тарбияланувчи фарзандларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлат ҳимоясига олинган бўлиб, уларнинг таълим-тарбия олиши ҳамда моддий таъминоти давлат томнидан таъминланади. Аммо мана шундай масканларда ҳам ўз нафсининг қулига айланган, етимларнинг ҳаққини еб гуноҳга ботган кимсаларнинг фаолият кўрсатиши жуда ҳам ачинарли ҳолдир. Тошкент шаҳридаги 24-меҳрибонлик уйи мисолида буни яққол кузатиш мумкин.

Меҳрибонлик уйида (директор Қўчқоров Бахтиёрни “Сен ёлғиз эмассан”да бирга ўқиган Матлуба Алимовна зам директор ва бошқа казолар“хомийси”… бўла туриб)бошқарув тизгинини ўз қўлига олган, барча ҳодимларга, ҳатто директорга ҳам ўз гапини ўтказа оладиган, барча ундан қўрқадиган, хоҳласа ишга келиб, хоҳламаса ишга келмай, “хожи ака” ниқобида иш кўрувчи меҳрибонлик уйи қоровули Оқилхўжаев Рихсиддин Муҳиддинхўжаевич ўз ҳатти-ҳаракатлари билан алоҳида шухрат қозонган. Ушбу шахс ўзини барчага “ташкилий бўлим бошлиғи” деб таништиради. 2013 йил ноябр ойида “Сен ёлғиз эмассан” фондидан автомашина таъмири учун меҳрибонлик уйига 19 млн сўм миқдорида пул ўтказилади. Меҳрибонлик уйининг таъмирталаб “дамас” русумли автомашинасини таъмирлаш учун олиб кетишади. Аммо бир ҳафтадан сўнг ушбу автомашина худди шундан бузуқ ҳолатда эвакуаторда меҳрибонлик уйига қайтариб олиб келинади. Бу ишга алоҳида жонбозлик кўрсатган шахс қоровул Р.Оқилхўжаев бўлиб, автомашинани эвакуаторда биргаликда олиб келган эди. Гулманова Нигора озиқ-овқат ва кийим-кечак омборида мудир бўлиб ишласада приход-расход-остаткаларда хатоликлар мавжуд, кийим-кечак омборида қайт қилинмаган буюмлар мавжуд.

Р.Оқилхўжаевнинг қизи Муниса 24-меҳрибонлик уйида диет-ҳамшира лавозимида ишлайди. У бир вақтнинг ўзида озиқ-овқат омборига ҳам “масъул” бўлиб, менюни ўзи тузган ҳолда омборхонадан маҳсулотларни торозида ўлчаб, “мутассадди” ҳодимларга тарқатади. Ота ва қиз ўзларининг хуфёна тузган режалари асосида меҳрибонлик уйи мулкини талон-тарож қилишдан ҳеч чармашмаяпди. Айрим ҳолларда маҳсулот олиб келадиган машиналар келмай, маҳсулотлар турлари ва нархлари қайд қилинган накладнойларнинг ўзи келади.

Юқоридаги ишлар меҳрибонлик уйи бош бухгалтери Ризақулов Тўйчи (истефодаги харбий-полковник) аканинг хамда (Бахтиёр Қўчқоровнинг улуши…бўлмай иложи йўқ) ишртирокисиз амалга ошмайди. Чунки топилган даромадда унинг ҳам ҳиссаси бор. Ушбу шахс илгари мактабда бухгалтер лавозимида ишлаган пайтда кўпчиликдан қарз бўлиб, мактабдан қочган ва меҳрибонлик уйида паноҳ топган. Р.Ризақуловнинг хотини Рихси Ризақулова хамда Ирода қизи меҳрибонлик уйида ҳамшира бўлиб ишлайди-“тирикчилик” қилишади. Омбордаги “кириш-чиқиш” ҳужжатлари ўлда-жўлда бўлиб, омборга келган текширувчилар ҳам ош еб -“қорни тўйгач”, ҳаммаси яхши деб ёзиб кетаверишади. Меҳрибонлик уйига кириш жойида автомашиналарнинг кириш-чиқиши умуман қайд қилинмайди. Шунинг учун ҳам қайси машинада нима олиб келинганлигини ва олиб чиқилганлигини фақат юқорида зикр этилган шахсларгина билади.

Меҳрибонлик уйи балансида турувчи “фолсфаген” русумли автомашина уч ойдан буён меҳрибонлик уйи ҳайдовчиси Якубов Иброҳим Зокировичнинг уйида “ремонтда” турибди. Қандай қилиб муассаса автомашинаси бировнинг уйида туриши мумкин. Бунга жавоб топиш қийин.

24-меҳрибонлик уйида авж олган маҳаллийчилик, давлат мулкини талон-тарож қилиш, тартибсизлик туфайли ушбу масканнинг бўйнида 55 млн қарздорлиги ҳам мавжуд.Бир неча йилдан бери қаралмаган Ёнғин ўчириш мосламаларидан 10дан ошиқ “Пожарний” айрим кран ишламайди, Пожарний шланкалар яроқсиз айримлари хатто чириганидан 3-4 йилдан бери қаралмаган,-ҚАТОР ТЕКШИРУВЛАРДАН сўнг ахвол шу бўлса буёғига яна қанча камчиликларни кутиш мумкин. Бу ёғини тартибга солинишини мамлакат рахбарларининг виждонига хавола деймиз!.

Азамат Рахматов

Ташкент, 15.02.2014