Туркияда таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг 13 жилддан иборат “Куллиёт”и нашрдан чиқди. “Куллиёт” лотин алифбосининг шоир ўзи таклиф қилаётган вариантида чоп этилган. Бу билан Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда бир пайтлар ўзи ва сафдошлари бошлаб берган ва ҳануз давом этаётган лотин алифбоси ҳақидаги муҳокамаларга янги импулс бераётгандай. Аммо “Куллиёт” фақат шу билангина аҳамиятли эмас. У шоирнинг ярим асрдан кўпроқ давом этаётган ижоди маҳсулидир.
Видеоесседа Муҳаммад Солиҳнинг жамоатчилик учун у қадар маълум бўлмаган ҳайкалтарошлик ва рассомлик фаолияти ҳақида ҳам ҳикоя қилинади.