– Мен билан расмга тушадиган бир дарахт борми?
дея ҳайқирдим мен
ёниб кетган ўрмонда туриб.
“Япроқсиз бўлса ҳам бўлаверадими?”
деди якинимда куюк бир овоз.
– Бўлаверади”,- дедим ўгирилиб,
шамолда титраётган собиқ оғочга.
– Япрок менда ҳам йўқ, дедим,
аммо илдиз бор,
етмиш йиллик ёнғин тегмади унга…
– Алҳамдулиллаҳ дарвишим, алҳамдулиллаҳ,
сен ҳам мен кабисан, сен ҳам мен каби,
Чекавер расмингни, мана, тайёрман, –
дея шивирлади ул ғозий дарахт.
20 Ўчоқ 2024