O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МУҲАММАД СОЛИҲ: ШЕЪРНИНГ ИСЁНИ

МУҲАММАД СОЛИҲ: ШЕЪРНИНГ ИСЁНИ
162 views
07 November 2024 - 20:28

Шеърим ярим аср жим турди, чунки
Оғзига қўйгандим бир нукта – талқон,
Аммо бугун бирдан деди ичикиб:
– Тушунтир ниҳоят мени бу халққа!

– Тўғри айтган эди Иброҳим Ғофур,
Тушунтир ўзбекка ўзбек тилида!
Тушунсин мусулмон, тушунсин кофир,
Қутқар мени нукталар тахайюлидан!

– Шеърим, шукр этгил, бир неъмат экан
Оғзингдаги ярим асрлик талқон,
У сени қўриди тушунилмактан
Халқнинг севгисига бўлди у қалқон.

Тушунсайди сени фаросатли халқ
Сени Машраб каби қўярди осиб,
Чўлпонни севгани каби севарак
Ўлдирарди сени кўксига босиб!

7.11.2024