O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

МУРОД ЧОВУШ: ОШИҚ КЎРСА — ЁНАДИ

МУРОД ЧОВУШ: ОШИҚ КЎРСА — ЁНАДИ
106 views
02 February 2025 - 0:57

Нега билмадим, лекин «Калина красная» фильмидаги икки эпизод хаёлимда қайта-қайта жонланаверади. Агар сабабини билганимда, эҳтимол, бу ҳақда ёзмаган бўлардим. Бу фильмни 13 ёшимда кўрганман. Сентиментал саҳналари йиғлатган.

Фильмда қишлоқ онаси (қаҳрамоннинг онаси) обраси энг гўзал тасвирлардан бири, деб ўйлайман. Балки шунга ўхшаш бошқа образлар ҳам яратилгандир, лекин мен учратмаганман. Альбер Камюнинг Жазоир ҳақидаги ҳикояси ёдимга тушади. Унда ҳам ўғил онаси олдига қайтади. Сюжет шундай. Оқимлар эса онгда давом этади. Ушбу ҳикояда ҳам маюс гўзаллик бор.

Қаердадир ўқиб қолгандим: фильмда қишлоқ онаси ролини ижро этган аёл — режиссёр Василий Шукшиннинг онаси экан. У шу эпизодда ўз онасини суратга олган, дейишади. Балки бу хабар фейкдир.

Фильмни 13 ёшимда кўрганман. Эсимда, уч эпизод йиғлатган. Демак, таъсирчан эдим. Қаердадир, кимдадир бирор бахтсизлик юз берса, ўзимни айбдор ҳис қилардим. Фильм ҳам менга айнан шуни эслатган. Агар сентименталман, десам, бу туйғудан қутулиб кетармидим?

Нега бу фильм хаёлимда пайдо бўлаверганини билмайман. Балки билишни ҳам истамасман. Фақат қаҳрамоннинг «Не могу я, не могу» дея такрорлаши, қайин ёнида йиғлаши, онанинг дерозадан боқиши хаёлимда тинимсиз айланади. Она юзи жуда гўзал. Бундай юзларни ҳозир учратиш қийин туюлади. Ёки мен эътиборсизман.

Билмайман. Р.П.нинг охирги суҳбатларидан бирида қатнашганимда, «Момомга ўхшаб қолибди», деган фикр ўтган эди хаёлимдан. Бу — чин маънодаги аристократик юз эди. Зуннун Мисрий айтади: «Орифнинг нурини кўрсалар, ёнадилар. Ориф эса вужуд нурини кўрса, ёнади». Унинг фикрини давом эттирсак: «Аллоҳ жамолини ошиқ кўрса — ёнади».