O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?

Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
441 views
07 October 2025 - 19:13

Германия. Доимий яшаш учун эмас, вақтинча ишлаш учун келганларга ҳам немис тилини B2 даражада билиш мажбурий. Ўрисми, ўзбекми, украинми — фарқи йўқ. Қоида битта: “Тилни ўрган — кейин ишла.” Ҳеч ким “Немислар миллатчи, ўз тилимизда гапириш ҳуқуқимизни бузяпти”, деб нолимайди.

Польша. Поляк тилини билмасанг, сени одам сифатида қабул ҳам қилишмайди. Мамлакатда қолмоқчимисан? Илтимоҳ — поляк тили ва тарихидан имтиҳон топшир. Ўта олмадингми? Демак, йўл йўқ.

Россия. Гап оддий гастарбайтер ҳақида кетяпти. Унга ҳам рус тили ва тарихини билиш шарт қилиб қўйилган. Бирортаси чиқиб “руслар миллатчи” демайди.

Дунё бўйлаб қонун — тил орқали ҳурматни талаб қилади.

Аммо…

Ўзбекистонда бир фуқарога: “Сиз бу юртда доимий яшайсиз, марҳамат, давлат тилини ўрганинг”, десангиз — бир зумда “миллатчи”, “фашист”, “бошқа миллатларга ҳурматсиз”, деган тамғалар ёғилади. Сўнг бутун “либерал” хонанда-блогерлар фитнада иштирок этиб чиқишади.

Нега?

Нега ўз юртида давлат тилини ҳимоя қилиш — фақат Ўзбекистонда “миллатчилик” ҳисобланади?

Бу иккиюзламачилик, бу — тилига, давлат рамзларига, миллий қадриятларга бўлган ҳурматсизликни ҳимоя қилишдир.

Манба

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)