O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ozodlik.org “Эркин Юрт” ҳақида ёзмоқда

Ozodlik.org “Эркин Юрт” ҳақида ёзмоқда
200 views
28 March 2012 - 20:12

Ўзбек ëшларидан иборат, ўзларини “Чўлпон” деб атаган гуруҳ тошкентда норозилик руҳидаги варақаларни тарақтди.

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Ўзбекистондаги ëшлар қаноти деб тақдим қилинаётган ва ўзларини “Чўлпон” деб атаган гуруҳ 27 март куни Тошкентда варақалар тарқатгани айтилмоқда.

Бу варақалар билан бирга Ўзбекистон халқ ҳаракатининг расмий нашри “Эркин юрт” газетаси ҳам Тошкентда тарқатилган.

“Чўлпон” ташкилотига бириккан ўзбек ëшлари Тошкентнинг Юнусобод мавзесида жойлашган “Мегапланет” дўкони олдида автомобил ва таксиларнинг ойналарига “Эркин юрт” газетасининг навбатдаги сони ёпиштириб кетилгани акс этган фотосуратлар Озодликка етиб келди.

Варақаларда ҳукуматнинг киракашлар ва таксичилар фаолиятига оид чекловларга бўйсунмаслик чақириғи чоп этилган.

Варақалар тарқатилганидан кейин дўкон олдида бир неча киши ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.

“Эркин юрт” газетаси муҳаррири Камолиддин Йўлдош Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистондаги норозилик тадбирлари тафсилотларига тўхталди.

[soundcloud id=’41261648′]

“Чўлпон” ëшлар гуруҳи 2012 йилнинг 16 январ куни тузилгани билдирилди.

“Чўлпон” ташкилоти 1992 йилнинг 16 январ куни Тошкентдаги талабалар ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилган кун хотирасига тузилганини ўз баëнотларида билдиришган эди.

1992 йилнинг 16 январида Тошкентда минглаб талабаларнинг норозилик чиқиши қонли намойишларга айланиб кетган эди. Ҳукумат кучларининг талабаларга қарата ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, икки киши ҳалок булган, ўнлаб одамлар яраланган.

Бу ҳолат Ўзбекистонда ëшлар сиëсий фаоллиги сусайишига олиб келгани кузатилди.

1987 йилдан 1994 йилгача ўзбекистонда “Эркин ëшлар уюшмаси”, “Туркистон ëшлар дунëси” каби ëшларнинг мухолиф гуруҳлари фаолият юритган.

ozodlik.org

a href=”http://www.ozodlik.org/content/article/24530299.html”