O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пахтакорнинг ўлими

Пахтакорнинг ўлими
29,586 views
06 October 2023 - 22:07

(эски битик)
Эрталаб уйғондим. Ховлига чиқиб осмонга қарасам кўм кўк. Беканор ва бепоëн осмон. Битта ғубор ҳам йўқ. Шартта расмга олиб тармоққа қўйдиму битта жумла ëздим. Биттагина жумла. “Мусаппо осмон” шуни ëзишим билан минглаб шиппаклар мен томон учиб кела бошлади. Ўрис ва инглизча сўкишлар билан сийландим.

Онам ўқиб “оқ қилдим сени. Эмизган сутимга рози эмасман” деди. Отам келиб хассаси билан уриб бошимни ëрди. “Хуй бераман сенга пенсиямни” деди. Хотин болларни олиб онасиникига кетворди. Қўшни чиқди хўмрайиб. Чўнтагини кавлаб пул олди. “Сиздан қарзим бор эди. Манг обқўйинг” Майли рахмат ебкетсангиз бўвурарди деган маънода ғўлдирадим. Қарзни қайтарган қўшни энди кўзимга тик қараб. “Ўла пахтакор” деб юзимга тупуриб чиқиб кетди. Тоғам эски мошинасини менга падарка қилувди шуни бугун нотариусда расмийлаштирмоқчи эдик. Телефон қилиб “атмен” қилди. “Сендақа ҳўкўматга пахта қўйиб лаган қоқадиган қўрқоқларга берганимдан кўра товуқ бақаман ичида бу мошинди” деди. Индамадим. Махаллакўм келди. “Сен тварга рахмим келиб, бачапули чиқариб бергандим кўрнамак. Бугундан бошлаб хуй оласан уни. Бола пули кесилди билат” Эшик қоқилиб учаскавой милиса келди. Чўнтагидан писталет чиқариб менга қаратди “Шу ипплас давлат шу ипплас рахбарларни мақтаган сени отиб ўлдириб ташардиму замон кўтармайди. Уч ойдан бери ойлик бермайди менга сен мақтаган дўлат. Ҳе онасини палон қилдим мусаппонгни деб осмонга қараб ўқ узувди қарғалар қағиллаб дув этиб кўкка кўтарилди. Бу кўргуликлардан шакарим тушиб кетди. Давлениям ошди. Докторга телефон қилсам “сени даволамаймиз бор ўша мақтаганинг мўйлов Арипов сени даволасин” дейишди. Хозир ўлим билан олишиб битта ўзим ëтибман. Бошимни силашга бир мехрибон қўл йўқ. Бир пияла сув беришга ҳам одам йўқ. Кўчадаги боллар кесак бўрон қилиб дерза айнагини синдиришди “патхалим тролл” деб. Бир жумла ëздима. Биргина жумла. Сўз эркинлиги йўқ бу мамлакатда. Нега ҳамма президентни сўкиши керак. “Ахир у яхшику.” Бу гапни шивирлабгина айтдим. Срази телефон чалинди. ДХХдан экан. “Эй ипплос лаганбардор. Яна ашнақа гап айтсанг апкирб қўямиз” Жиим бўлдим. Деразадан қарасам осмонда булутлар пайдо бўлибди. Севиниб кетдим. Юрагим тез тез урди ва ўлиб тарашадай қотдим.

@Rassom TUZ