Уни “ватан хоини” деган Бош прокурор Рашид Қодиров ва ДХХ раиси Ихтиëр Абдуллаевларнинг ўзи ватан манфаатларини сотганлиги¸ муттахам порахўрлиги судда тасдиғини топиб қамалиб кетди.
Унинг китобларини кутубхонадан олдириб ташлаган Бухоро ҳокими Ўктам Барноев “Катюша” айтиб¸ рус фашисти Жириновский оëғини намойишкорона ўпиб шармандларча ит ўлимида ëт элда ўлди.
Уни мамлакатдан қувиб чиқарган диктаторнинг китоблари ўша диктатор ўлиши билан макулатурага ирғитилди.
Унинг китоблари эса чарм муқова устига олтин харфлар ила зарб қилинароқ нашр қилинмоқда.
У 50 йил олдин яратган модерн шеърият ўз муҳташамлиги билан бугунги ўзбек поэзиясининг энг ëш вакиллари ҳайратига сабаб бўлмоқда.
Унинг номи Ўзбекистон мустақиллик кураши тарихига олтин ва ҳеч қачон ўчмас харфлар билан ëзилди.
Исбот учун 1989 йили унинг Ню Йорк таймс газетасига берган суҳбатини ўқиш кифоя.
Бу суҳбатда у Ўзбекистон мустақил бўлиши учун курашаëтгании ëзган.
У 1990 йили Ўзбекистон декларацияси матнини ëзиб¸бир миллат вакили ўлароқ буни парламентда қабул қилдирди.
У Ўзбекистондаги икки мухолиф ҳаракат “Бирлик” ва “Эрк”га ном ва куч берди.
У замонавий Ўзбекистон тарихида иқтидордаги президентдан қўрқмай сайловда кураша олган ягона сиëсатчи.
У 1949 йилнинг 20 декабрида Хоразмдаги беклар оиласида туғилган юртбеги.
Шоир¸ публицист¸ сиëсатчи.
Бугун тирик яшаëтган жадид
У шароб каби вақт ўткан сари қуввати ва қадри ошадиган ходиса.
Унинг ўзи 1975 да ушбу битикни ëзди.
Ичаман¸ танамда миллионлаб
Номаълум чечаклар очилар!
Нафасини ҳис қиламан мен
Истараси иссиқ жаҳоннинг..
Сирли бировозда¸ойдин кечада
Мени куйлар қадимий шароб.
Унинг исми Муҳаммад Солих.
Туғилган кун қутли бўлсин ватандошим!
RASSOM TUZ
Манба: facebook.com