(Хитой тутқунлигида қолаётган Абдураҳим Ҳайитга бағишлов)
Саҳар чоғи кўрдим кўзим султонин
Дедим: «Султонмисан?» У деди «Йўқ, йўқ» .
Кўзлари ëлқинли, қўллари қонли
Дедим «Чўлпонмисан ?» У деди: «Йўқ, йўқ» .
Дедилар: Яшагин, ватандан олис,
Юртинга ёғий бўл, ўрисга улус,
ҳақ сўзга бетоқат, ёлғонга ҳолис…
Сен шунга кўндингми?
у деди: “Йўқ! Йўқ!!!”
Кесилган, чопилган чинорлар қани?
Каллалардан қурилган минорлар қани?
рақамланган машъум мозорлар қани?
“Унутдингми?”, дедим.
У деди: “Йўқ… йўқ…”
“Бу аччиқ шўр недир?” Деди: “Кўзёшдир?”
“Бу ғубор, доғ недир?” Деди: “Қуёшдир?”
Бу тош недир дедим? дедим:
Деди: “Бардошдир…”
Дедим: “Сўқирмисан?”
У деди: “Йўқ… йўқ…”
Дедим: «Исминг надир?» Деди: «Ойхондир».
Дедим: «Юртинг қаер?» Деди: «Турондир».
Дедим: «Бошингда не?» Деди: «ҳижрондир».
Дедим: «Пушмонмисан?»
У деди: «Йўқ, йўқ!!!»
Дедим: «занжир турар». Деди: «бўйнимда».
Дедим: «Ўлим бордур..» Деди: «Йўлимда».
Дедим: «Кишан» бордир. Деди: «қўлумда».
“Билагузукми бу?”
У деди: “Йўқ, йўқ!!!”
“Ботирлар тарк этган юрни, йўқ черик,
Атрофда ўликлар… ” Деди: “Мен тирик!”
Минг битта ёғийга, минг битта ўлик
Дедим: «Қўрқармисан?»
У деди: «Йўқ, йўқ».
«Нечун сен қўрқмайсан?» «Чунки Тангрим бор».
«Яна киминг бордир?» Деди: «Халқим бор».
«Яна ниманг бордир?» Деди: «руҳим бор».
Дедим: «Хурсандмисан?»
У деди: «Йўқ, йўқ» .
Дедим: «Истак надур?» Деди: «Гулимдур».
Дедим: «Кураш бордур..» Деди: «Йўлимда».
“Қўлингдаги недир?” Деди: «Қиличдур!!!».
Дедим: «Сотармисан?»
У деди:»Йўқ, йўқ».