Жайхун қасоси ëки қудратли дарë бўйида яшайдиган заиф одамлар ҳақида
Мен туғилганимда мамлакатимнинг руслар тарафидан ишғол қилинганига роппа роса 90 йил тўлган эди.
1873 йилда Рус оккупанти Кауфман Хоразмни босиб олгани оқибатида Муҳаммадраҳимхон ўриснинг этигини намойишкорона ўпиб вассалга айланиш каби шармандалик билан юзма юз бўлди.
Зеро руслар Хивага 70 км яқинлашганида ҳам Хива хони Муҳаммадраҳимхон кайф сафосини тарк этмагани муаррихлар тарафидан таассуф билан эсланади.
Рус оккупант гурухлари сафида туриб ишғолни ëритган АҚШ журналисти Мак Гаҳаннинг ëзишича¸ босқинчиларга қаршилик икки холатдагина кўринган.
Биринчисини “Хўббининг қасоси” десак.
“Хўбби” Амударëнинг руҳи. У ҳақда Хоразмда афсоналар юради. Бировлар уни “Эрҳўбби” дейди.
1873 йилда Кауфман армияси Хивадан 100 км узоқдаги Шорловуқ деган жойда капа тикиб ëтганида дарë остида қолиб кетган
Дарë бўйида яшайдиган аҳоли (ўзбек қипчоқ ва сартлар) узун ходаларни узатиб босқинчиларни қутқаришган.
Уларни оқ тут ва чўрак нонлар билан сийлашган.
Руслар дуч келган иккинчи қаршиликни “Туркман аëл жасорати” деб номласак.
Хонликдаги ўзбек ва бошқа элатлардан фарқли ўлароқ така ва ëвмуд туркманлари босқинчиларга қарши мардонавор қаршилик қилишган.
Бир қўли билан боласини қучоқлаган туркман аëлининг қилич билан рус босқинчиларидан бир нечтасини очиқ жангда ўлдирганини 1873 йили рус газеталари ëзган эди.
Анна Каренинанинг поезд тагида ўлганини муҳокама қилаëтган Петрбург киборлари хивалик туркман аëлнинг ўз ватани ҳимояси учун жасоратидан ҳайратга тушгани эсланади.
Ватанни руслардан ҳимоя қилган бу туркман аëлга шарафлар бўлсин.
Аммо не тонгки¸ Хива Россия этиклари остига йиқилди.
Руслар Хивани назоратда ушлаш учун Амударëнинг у қирғоғида Петро-Александровск шахрини қуришди.
Пировардида бу шаҳар ҳам Амударë руҳи “Хўбби”нинг қасосига учради.
1969 йилги тошқин пайтида бу шаҳар бутунлай сув остида қолиб кетди. Руслар қурган 17 минг иморат сувга ғарқ бўлди.
Катта бобом¸ бувимнинг отаси Латиф ота “ўрис қалани ҳўббини қарғиши урди” деб айтганини эслайман.
Қиссадан ҳисса: Босқинчиларга бўйин эгмаслик борасида Амударëдан ибрат олайлик. Бу гапларим русларни пайтавасини юваман деб енг чизғаб турган ватандошларга аталди. Баъзи ўзбеклар уялмасдан осиб юрган Георгий лентаси Хивалик ëш болаларни найза санчиб ўлдирган босқинчиларга бериладиган медалнинг латтаси эканини ҳам унутмайлик.
Рассом Туз
Манба: facebook.com