O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рауф Парфи 80 ёшда

Рауф Парфи 80 ёшда
15,354 views
31 March 2023 - 18:57

“YUZUK” нинг дадил қадами уйғотувчи бўлди…
Кеча Ўзбекистон Давлат Санъат музейида Рауф Парфининг таниқли рассом ва ҳайкалтарош Азамат Ҳотамов томонидан ишланган ҳайкали ва Вячеслав Оҳуновнинг “Чўлпон” асарини тақдимот қилинди ва музейга совға қилинди. Яхши гаплар бўлди. Рауф Парфи юбилий тадбирлари йил давомида давом этадиганга ўхшаяпти. Уюшма вакиллари бу ҳақида минбарда ваъда берди. Тириклигида сарсон бўлган Парфи энди сарсон бўлмас, дейди суҳбатда устознинг аёллари. Бюстда теран нигоҳли Рауф Парфи акс этган. Чўлпон сурати нимага қадрли ва қимматли эканлигини бошилда англамадим. Шкнчаки суратда, бундан яхши ишланган расмлар бор-ку деган фикр келди. Слава ака расмнинг яралиш тарихи ҳақида узоқ гапирди. Жим тингланди. Шоир Муҳаммад Солиҳ таклифи билан чизилган суратда, ўша давр муҳити акс этгандек гўё. У вақтларда Чўлпон шахси ҳақида гапирилмасди, асарлари ўқилмасди… Слава ака тасвирда булутлар орасида қолиб кетган Чўлпонни акс эттирган…Бунда ҳам кўп маъно бор. Адабиётимизда бўронли тадбирлар давомли бўлсин.
Дилбар Ғаффорова, таклиф учун раҳмат. Ташкилотчилар ва ташаббускорларга омад!

Dilobar Asliddin qizi