O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рауф Парфи миллат виждони эди

Рауф Парфи миллат виждони эди
5,261 views
28 May 2024 - 16:46

“Лолазор” деган кўрсатувни кўрмайман жумладан бошқалариниям.

Лекин “Лолазор” кўрсатувининг 41-чи минутидан 53 минутигача Рауф Парфининг Халқ шоири унвони олгани ҳақда совет ўзбек адабиётшуноси Раҳмон Қўчқор версиясини кўрдим.

Эҳтимол, Р.Қўчқор гапиргандай, Р.П. Ҳамза театрига боргандир. Саҳнага чиққандир. Бу ҳақда бирорта фото, видео йўқ. Бўлса яхши бўларди. Шоирнинг унвон олишини ёмон демадик. Гап Рауф Парфи бу ишга қандай муносабатда бўлгани ҳақда?

Рауф Парфи 99-йилда “Ҳамза” театри ёнидаги “Жаҳон адабиёти” журналида ишлаган. “Офиси” журнал биноси ёнидаги гуммахонада эди.

Раҳмон Қўчқор шоирни телефон орқали нима муносабат билан чақирган? Фақат Раҳмон Қўчқорнинг версиясини биламиз.
Рауф Парфини алдаб чақиришганми? Ёки тўғри маънода чақиришганми?

Биз буни билмаймиз. Чунки Рауф Парфи мукофотни фалон жойдан бориб олдим деганини мухлислари эшитишмаган. Лекин…

Шимолий Олмазор кўчасида, 4 қаватли ғиштли уйнинг охирги йўлаги, 2-қаватида кинорежиссёр Алишер Ҳамдамов (адашмасам) уйида, 99 йилда Рауф Парфи ҳам, вақтинча, яшарди.

Мухлислар борганда, стол устида мукофот ва тасдиқ қоғози турганди. Адашмасам, Аҳад исмли туркман шоири кўкрагига мукофотни тақиб олганди. Рауф Парфи “бўлди, энди мукофот сизники, тақиб кетаверинг” деб куларди.

Бизга Рауф Парфи “Мен шундоқ ҳам халқ шоири бўлсам. Халқ мени, мен халқимни севсам. Улар бу мукофот билан мени сотиб олишмоқчи” деярди.

Гоҳида Рауф Парфи кулишдан тўхтайди: “буни битта яхши томони боракан, кўчада милсалар ушласа, Каримовнинг имзосини кўрсатаман. Қўйиб юборишади.”

Кейинчалик Рауф Парфи радиоларга интервю ҳам берди. “Халқим оч юрган даврда ҳукуматдан мукофот олиш нолойиқ иш” деган маъноларда.

Рауф Парфи халқ виждони эди раҳматли.

Шу тарихий радиоовозлар бугун-эрта барибир фбда чиқади деб уйлайман.

Murod Chovush