O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

РУС ТИЛИНИГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЮКСАК МАҚОМИ

РУС ТИЛИНИГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЮКСАК МАҚОМИ
31,436 views
09 April 2024 - 9:22

Кеча кеч фарғонага кетаётканимда йўлдан иккита президент мактаби битирувчи ўқувчилари чиқишди. Уларни олиб яна салча юргандим ўша мактаб ўрис тили ўқитувчиси экан. Машинани тўхтатиб у ҳам чиқди.

Машинага чиқишкач ўқувчилар ва ўқитувчи фарғонага боргунча ўрисча гаплашиб кетишди.

Орада “ўзбекча ўқийсизларми” деб сўрасам. Халиги ўқувчи йигитлар нима дейди денг. Ўзбек тили қора халқ гапирадиган тил экан. Хозир ўзбекистонни бошқараёткан элита жуда кам ўзбекча гаплашаркан. Рус тилида бутун маданиятлик элита синф гаплашаркан. Бор илмий адабиётлар рус тилида чиқарилган экан. Хозирдаям рус тили жахонни етакчи тилларидан биримиш.

Ўзбек тили қора қишлоқ ахолиси гапирадиган паст тиллар сирасига кирар экан.

Мана шу гапларни президент мактаби битирувчиларидан эшитиб индамай қўявердим.

Нимаям дердим.

Темур Эмирўғли