O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

СОЧЛАРИМ ОЙНАСИГА ҚАРАЙДИ ШАМОЛ

СОЧЛАРИМ ОЙНАСИГА ҚАРАЙДИ ШАМОЛ
52,202 views
11 June 2023 - 21:09

Айланишга таклиф қилади шамол
деразам олдида созлар созини
кўйлагим гулларини ҳидлайди
сочларим ойнасида қарар кўзгуга

кафтимнинг энг майда чизиқларида
энг узун йўлларга отланади у
дарахтзор денгиздир шовуллаб ётар
чўмилади ичида ичиккан туйғу

қўл ушлашиб тушдим шамол-ла йўлга
ҳилпираган дилнинг этаги бўйлаб
ёпирай, мен ахир мунча кўп юрдим
тўлди кўзимдаги сувратинг қайдга

шамол учиради оғир сочимни
оғир оғриқларни термоқ бўлади
ҳар битта бутоқнинг чуқурларига
менинг яраларим чуқур ботади

бошимни қўяман шамол – севгилим
ғир-ғир ураётган юрак – чўққингга
ҳисларимни силаб-сийпаб еласан
томиримга тўлиб кетди кўп нуқта

кўйлагим учади айланар бошим
сенинг тансиқ шовуринг аро
дарахтларга мени таништирасан
сабо гирдобида рақс тушдим зеро

зотан сенинг билан бир умр кездим
юрагим айланиб кетяпти, қара.
илк бора қўлингдан тутдим, ёришди
ичимдаги мунгли, банги фаввора

шамол юрагимни ўйнатдинг бунча
ҳовлиқтирдинг киприк, қорачиғимни
ёришдим, тун бўйи ёришдим
сен-ла тушган расмим илдим денгизга!

Гўзал БЕГИМ

11 июн, 2023 йил
Дўрмон