4сентябрь куни Samsung ширкати смартуотч русумидаги қўл соатни Берлиндаги савдо кўргазмасида тақдим қилди. Samsung ширкатига кўра, Galaxy Gear деб номланган “ақлли” соат ўз эгаларига бир қатор қулайликлар ҳадя қилади.
Масалан, телефон қўнғироқлари ва sms хабарларини соат дисплейида ўқиш, телефонни чўнтакдан олмасдан қўнғироқ қилиш имконини беради. Бундан ташқари смартуотч ёрдамида расмга олиш ҳам мумкин.
Galaxy gear шу ой охирида 299 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Яқин ҳафталар ичида Samsung ширкатининг асосий рақиби ҳисобланган Apple компаниясининг ҳам шунга ўхшаш соатни очиқлаши кутилаётган эди.



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)
Gulnor (6-qism)