O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“СЕН М. СОЛИҲГА ҚАРШИ КЎРСАТМА БЕРСАНГ, ШУНДАГИНА….”

“СЕН М. СОЛИҲГА ҚАРШИ КЎРСАТМА БЕРСАНГ, ШУНДАГИНА….”
52,693 views
10 June 2023 - 15:49

2014 йил 2-январь пайшанба куни соати 15-00 лар атрофида Ўзбекистон Республикаси ИИВига қарашли бўлган, “Терроризим ва Экстермизмга қарши курашиш бўлими”нинг ходимлари яъни, “Альфа” гуруҳи, менинг уйимга бостириб киришган эди. Улар менинг уйимни остин-устин қилишди ва мени Тошкент шаҳар ИИБининг “тергов бўлими”га олиб келишди.

Улар мени у ерда 5-кун давомида ушлаб туришди. “Дастлабки тергов давомида ҳеч нарса аниқланмади…” деган важ билан “дело”ни Тошкент шаҳар прокуратурасига оширишди.

Прокуратура орган ходимлари “иш”ни кўриб чиқишди. Бироқ прокуратура органларига Ўзбекистон Республикаси МХХ томонидан босим ўтказилди. Улар эса, “дело”ни судга оширишди. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туман суди, мени “қамоққа олиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Шундан кейин эса, мени яна Тошкент шаҳар ИИБига олиб келишди. Улар “тергов”ни бошқатдан бошлаб юборишди.

Терговчи, “агар сен Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма берсанг, шундагина сени озодликка чиқариб юборамиз?…”дейишди. Шунда мен “М.Солиҳни кўрмаган бўлсам, қандай қилиб кўрмаган шахс ҳақида кўрсатма беришим мумкин?” деб айтдим. Терговчи эса, “биз сенга ўзимиз, “диктовка” қилиб турамиз. Сен эса, фақат “тушунтириш хати”ларини биз айтгандек ёзиб берасан?” дейишди.

Мен уларнинг барча талабларини бажармадим. Шундан сўнг, мени Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 1-сонли тергов ҳибсхонасига олиб кетишди. У ерда “спец подвал” бор экан. Бу “подвал” МХХ га қарашли бўлиб, унинг чуқурлиги 7-метрни ташкил қилар экан. Ҳибсхонага катта дарвоза орқали кирганигиздан сўнг, биринчи “корпус”га кираверишда, катта эшик бор. Ўша эшик қаттиқ жисм темурдан ясалган бўлиб, бу темир эшикка киришдан олдин, “махсус кнопка” орқали тегишли сонлар терилгандан кейин, сизни “подвал”га олиб кириб қўйишади. “Подвал”га зиналар орқали пастга тушиб, кетганингиз кейин, “корридор” келади. Корридорнинг баландлиги 7 метр, эни эса, 3 метрни ташкил қилади. Корридор тўрида, “навбатчи қисм” жойлашган эди. Бу навбатчи бўлимда, ИИБининг ходимилари навбати билан “дежурний” туришади. Ходим янги келган, маҳбусни шу ерда бир бошдан “кўрик”дан ўтқазиб, “подвал”нинг бошлиғи яъни, опери Давронжон Ориповга “доложить” қилар экан….
Давронжон Орипов мени билан гаплашиб ўтирмади. Қўлидаги, “дубинка” билан мени роса дўппослади. “Нега айбингини бўйнингга олмайсан? Сен нодавлат ва нотижорат ташкилотида ишлар экансан?

Террорчи Муҳаммад Солиҳнинг одам экансан? Нега терговчининг айтганини бажармадинг?! Энди мендан яхшилик куттиб ўтирма!…”деб “подвал”нинг “спец лохмач”ларидан бири бўлмиш, қўқонлик Ҳабибулло Анваровни чақиртирди. Унинг номини қисқагина қилиб, “Ҳаббий!” деб чақирашар экан. Унга “мана бу нусҳани “тавба”сига таянгунча қийнайсан. Унинг устида ишлайсан?” деб топшириқ берди.

Ҳалиги лохмач, “Ҳаббий!” менинг юзимга “қора қоп”ни кийгизиб, бошимни ҳам қилиб, ўзининг “ҳатаси”га олиб кирди. Унинг хатаси, “029”-сон билан қайд қилинган эди. Бу хонада бир киши бўлиб, у дастлабки терговда суруштирув олиб бораётган экан. У асли Буҳоро вилоятининг “Олот” туманидан эди. У лохмач Ҳаббийга ҳизмат қилиб, коса ва товоғини ювиб, орқасини тозалаб турар экан.

Шундан сўнг, Хаббий менинг уст бошим ва оёқ-кийимларимни ечиб олди. Битта ички кийимда қолдим. Қиш фаслининг энг совуқ кунлари эди. Аввалига лохмач Ҳаббий менга яхши гапириб, “агар сен менга “явка” ёзиб берсанг? Сени ўзим шу ердан чиқариб юбораман. Бу ердан чиқиб кетиш осон эмас. Бу ернинг катта оғаси, Рустам ака Иноятов бўлади! Фақат шу одамга биз бўйсинамиз! Мана бу “ҳуйлар, ҳуйиллар копейка туради!”деб ИИБининг ходимларини айтди. “Агар сен менинг айтганимни бажарсанг, сени ўзим тўғри “кўча”га чиқариб юбораман…” деди. Мен терговда ҳеч нарса демаганим каби, бу лохмач маразга нимани ҳам, ёзиб беришим мумкин эди?! Шундан сўнг, Ҳаббий мени устимдан совуқ сув қуйди. Оёқларим остига, “тросс” билан урди. Қўлларимнинг тирноқ ичларига игналар санчди. Оғизимга ва қўлларимга, “сквоч” билан чирмаб ташлади. Совуқ хонанинг, совуқ полига кўкрак қисмим билан ётқизиб, устимга чиқиб тепар эди.

Бу ҳолат ҳар куни такрор ва такрор эттирилар эди. Оҳири Ҳаббийнинг кучи етмади шекилли, “030”хонадоннинг лохмачи бўлмиш, Алишер Раджабовни олиб келди. У Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридан эди. Қорачадан келган, ўрта ёш ва ўрта бўйли икки оёқли махлуқ эди. Ҳаббий у билан бирга ҳар икки саот давомида менинг устимда “шуғулланишар” эди. Мендан ҳеч бир садо чиқмади. Уларга фақат ва фақат “явка” керак экан. “Явка”ни менинг қўлимдан ёзиб олишолмади. Энди эса, лохмачларга сигарет йўқ. Барча шароитлардан маҳрум этишди. Уларнинг оила аъзолари “давно” унитиб юборишган экан. Ундайларни ҳеч кимса орқасидан суриштириб ҳам келишмас экан. Улар келган маҳбус ва маҳкумлар устидан яшар экан. Қизиғи шунда эди-ки, бу ифлослар маҳбусларни қийнаб, ҳўрлагани етмаганидек маҳбусни уйидан келган, “дачка”сини ўзлари олиб қўйиб, уни эса, бошқа лохмачларга бериб юборишар экан.

Ана шундай лохмачлар “Тоштюрьма”да кўп эди. Шоҳ, Филлур, Асадбек, Темурбек, Озодбек ва шунга ўҳшаш лохмачлар биссёр эди….
Оҳири, иккита лохмач: Ҳаббий ва Алишерлар шундай талабни олдимга қўйишди. “Сен Муҳаммад Солиҳ билан Истанбулда учрашганман ва 8-та одамни ўшанга олиб бориб, сотганман” деб “тушунтириш хати” ёзиб бер?” дейишди. Мен уларга, “Муҳаммад Солиҳни кўрмаган бўлсам, Истанбулга умрим бино бўлиб бормаган бўлсам, қандай қилиб 8-та одамни унга сотишим мумкин?!” дедим. Бу иккала хомкалла ўйлаб туришди-да, “0-29”-сонли хонаннинг, “кармочка”сидан бош чиқаришиб, опер Давронжон Ориповни чақиртиришди.

Шундан кейин, опер Даврон мени ўз хонасига олиб кетди. Унинг хонаси шу “корридор”нинг охирида ўнг томонда жойлашган эди. У ерда мени юзимни деворга қаратиб тик ҳолатда ушлаб туришди. Шу Даврон опернинг хонаси ёнида эса, лохмачлар учун ва уларнинг шуғулланишлари учун, “тринажер зал” бор эди. Бу ерда оғир тошлар ва штанга, қоринни “пресс” қиладиган асбоб-ускуналар жойлаштирилган эди. Лохмачлар бу ерга тез-тез келиб туришар эди. Кейин эса, опер Давронни хонасига мени олиб киришди. У менинг юзимга беш–олти марта урди. Кейин, “навбатчи”ни чақириб олди-да, “мана бу нусхани олиб бориб, “карцер”га тиқ. Кундуз кунлари ташқарига олиб чиқмайсан, кечқурун соати 24-00ларда “одбой!” берсан? Эрталаб соати 5-00лар атрофида “подём!” берасан” деб қаттиқ топшириқ берди. “Тоштюрьма”дан то Қашқадарё вилоятининг “Шайҳали” қамоқхонаси 64/49-зонасига боргунимча, “карцер”га уч марта кириб-чиқдим. Улар мени устимдан “протокол” қилишди. Бу дегани сенга амнистиянинг шамоли ҳам тегмайди. “Точковка!” Қамоқхонадан чиқунигча, сенга нисбатан, “ўлим!”дегани. Ҳақиқатдан ҳам, мен қамоқхонага тушганимдан кейин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Амнистия”сига тушмадим. Каримов ўлганидан кейин, менга нисбатан “амнистия” қўллаши керак эди. “Амнистия эгаси ўлганидан кейин, унинг авфи кимга керак?”…

Фахриддин Тиллаев

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)