O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

СССРга қайтиш

СССРга қайтиш
38,795 views
01 March 2024 - 4:15

Бу расм 1954 йили олинган. Расмдаги хотин 45 ëшда. Расмга тушиш учун ясаниб ўғлининг армиядан кийиб келган кители ва кирза этигини кийиб олган.

Бошқа тузукроқ киядаган уствоши йўқ эди бу бахти қаро хотинни.

Нищета. Йўқсиллик. Колхозда палочка яъни табелда белгиланадаиган чизиқча учун қулдай ишларди бу хотин.

Ойлик тўланмасди. Ўзини уйидаги товуқлари туққан юмуртодан маълум донасини колхозга топшириб ортганини ер ëки сотарди. Уйдаги сигирни соғиб сутини ҳам колхозга топшириш жоиз эди.

Махсус приёмщик сутдаги жирность миқдорини текшириб “қаймоғини сузиб олдингми жалаб” деб ўшқирарди.

Уйда бўлса ейишга ëвғон ҳам йўқ.

Бу хотининг кичик ўғли 1947 йили очарчилик авжига чиқиб голодомор бўлган йили туғилди.

Рахитга чалиниб 8 ëшида ўлди.

Одамлар баҳорни кутарди. Ўсиб чиққан нимаики бўлса чайнаш учун. Бахор келди дея инидан чиққан сусликларни тутиб ейишарди.

Мабодо боғинг бўлса ҳар бир туп дарахтни санаб налог ëзиб кетарди солиқчи. Солиқдан қочиш учун боғларни кесиб ўтин қилиб ëқиб юборишди.

Уйдаги буқачани ҳеч кимга билдирмай сўйиб ейишарди.

Терисини ошлаб ҳеч киmга билдирмай бозордаги этикчиларга сотишарди. Мабодо ҳукумат билиб қолса қамалиш ҳеч гап эмас эди.

Колхоз бир зиндон эди. “Азонда шўрва кечда шўрва¸ колхозда ишлаганни бўйнида тўрва”¸ “азонда чой кечда чой колхозда ишлаганни холига вой” деган мақоллар ўша даврда яралган.

Нега одамлар колхоздан қочиб шаҳарга кетмасди?

Чунки колхозчиларга паспорт берилмасди.

Қочиб кетмасин деб атай берилмаган бу паспорт.

Расмдаги хотин бу қуллик меҳнатини қила қила пенсияга чиққанида унга 12 сўм пенсия чиққанди. 12 сўмга тўрт кило гўшт берарди ўша йили.

Ўз отасидан бўлганига гумон қиладиганлар СССР ëмонлигига шубҳа ҳам қилишмайди.

Улар қани эди СССРга қайтсак деб орзу қилишади.

Балки 1950 йилдаги Сталин номли колхозга қайтарсиз. Кунжара ëки омадингиз келса юмронқозиқ тутиб ейиш учун.

Rassom Tuz