O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ТАҲСИЛ ОЛГАН МАКТАБИНГНИ УНУТМА

ТАҲСИЛ ОЛГАН МАКТАБИНГНИ УНУТМА
53,323 views
22 June 2023 - 14:37

“Ҳуррият” газетасининг 2023 йил 21 июн №24-сонида “Ибрат” рукни остида камина ҳақида “Таълим олган мактабингни унутма” номли мақола босилибди. Мақола муаллифи ва “Ҳуррият” газетаси таҳририятига миннатдорлик билдираман.

 Мадраҳим Сафарбоев

Фалсафа фанлари номзоди, доцент

Ҳеч бир инсон, айниқса у зиёли бўлса, ўзи ўқиган мактабни ёдидан чиқармайди. Болалик ҳамда ўсмирлик фаслларини камиша эслаб юради. Аксарият ҳолатларда бундайин эҳтиром гурунгларда юз очади. Аммо афсуски, ўқиган мактаби жамоасига моддий, маънавий кўмак бераётганлар кам лекин йўқ эмас.

Айни даврда Тошкент шаҳрида яшаётган огаҳийшунос олим, фалсафа фанлари номзоди, доцент Мадраҳим Сафарбоев ана шундай ҳимматли инсонлардан. У киши Хоразм вилояти, Янгибозор туманидаги ўзи уқиган мактабни ҳомийликка олди. Илм даргоҳи кутубхонасига тўрт мингдан ортиқ нодир китоблар совға қилди. Қолаверса, янги нашрлардан чиққан қирқта китобни уқувчилар ихтиёрига берди.

Мазкур илм маскани биз ўқиган вақтларда Ал- Хоразмий номида эди. — дейди Мадраҳим домла – Педагоглар жамоаси нафақат туманда, балки вилоятда ҳам маълум ва машҳур эди. Жамоанинг уч нафар педагоги “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” унвонига лойиқ кўрилган. Улар — Ҳабибулла Матёқубов, Робия Раҳимова Зиеда Саидмуродовалар. Ўйлайманки ҳозирги ёшларнинг ораларидан ҳам шу устозларга ўхшаган педагоглар етишиб чиқадилар.

Чиндан ҳам Мадраҳим Сафарбоевиинг ташаббусини барчага ибрат қилиб кўрсатиш мумкин. Таниқли олим “Сўнгги қўнгироқ байрамида қадрдон мактабига бориб аълочи. фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган саккиз нафар ўқувчига стипендия ва “Фахрий ёрлиқ“ берди. Бу болалар учун қувончли воқеа бўлди.

— Ўқувчиларимизга Мавраҳим домланинг ҳает йулини ибрат қилиб кўрсатамиз. Мактабимиз кутубхонасини домла янаям бойитди. Жорий йилдан эътиборан ҳомий тарафидан стипендия ва “Фахрий ёрлиқ”лар бериш анъанага айланди — дейди илм даргоҳи директори Шоира Рамазонова.

Мадраҳим Сафарбоев шахсияти ва фаолияти хусусида мухтасар сўз. У 1948 йилнинг 29 январида Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Боғолон қишлоғида таваллуд топган. 1971 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг фалсафа факультетини тамомлади. 1993 йилда академик Музаффар Хайруллаев раҳбарлигида “Огаҳийнинг ижтимоий-сиёсий ва эстетик қарашлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Олимнинг “Огаҳий — шоир ва мутафаккир”, “Огаҳий гуманиэми”, “Мировозрение Агахи”, “Агахи – поэт и мыслитель”, “Огаҳий ҳаёти ва ижоди солномаси” каби қатор китоблари огаҳийшунослик фани равнақига қўшилган улкан ҳисса бўлди. Шунингдек унинг Шайх Нажмиддин Кубро ва кубравия тариқати хусусидаги тадқиқотлари эътиборга сазовор. Қисқача қилиб айтганда Мадраҳим домла Шарқ мумтоз адабиёти ҳамда фалсафасининг фидойи тадқиқотчисидир. Шундай иқтидорли олимнинг ўзи ўқиган мактабга ҳомийлик қилаётгани ёш авлод вакилларини янада руҳлантириб юборди. Мазкур ташаббус мамлакат миқёсида кенг қулоч ёйса нур устига нур бўлар эди.

Комил ХОРАЗМИЙ

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)