O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ТАРИХИЙ КУН

ТАРИХИЙ КУН
10,982 views
30 April 2023 - 17:15

Бугун, 30 апрел 2023 йил. Бу биз учун, аслида бутун шуурли Туркистонлилар учун том маънода тарихий бир кундир.
Чунки бундан роппа- роса 33 йил аввал, 1990 йил 30 апрел куни Ўзбекистонда биринчи миллий сиёсий ташкилот – “ЭРК” партияси тузилди.
Бу ташкилот ҳам, ундан аввал пайдо бўлган “Бирлик” ташкилоти каби, Жадид боболаримиз 1910 йилларда “ЭРК”,”БИРЛИК” номи остида тузган сиёсий ташкилотларнинг давомчиси сифатида дунёга келди.
“ЭРК” партияси жуда қисқа муддатда Ўзбекистоннинг сиёсий елпозасида етакчи рол ўйнай бошлади.
Унинг програмамсидаги максимум Ўзбекистоннинг Совет Иттифокидан ажралиб чиқиб, мустақил давлат сифатида яшай бошлаш эди.
Партия бу гоясини омма ичида кенг ёйди. Ва қисқа муддатда “ЭРК” Совет Ўзбекистони Олий Кенгашига СССРдан ажралиб чиқиш кўзда тутилган “Мустакиллик Декларацияси”ни қабул эттирди.
Холбуки, партия ҳали расмий рўйхатга олинмаганди. Унинг лидери Олий Кенгаш депутатлигидан бошқа давлат тизимларида бу партиянинг сиёсий таянчи йўқ эди. Шунга қарамай, халк дастаги билан тарихий воқеа юз берди: 20 июн 1990 йилда ЭРК таёрлаган “Ўзбекистоннинг Мустакиллик Декларацияси” Олий Кенгаш тарафидан қабул этилди.
Партиянинг иккинчи тарихий ғалабаси 1991 йил 29 Декабрда содир булди. У кун Ўзбекистон Президент сайловларида иштирок этган ЭРК номзоди сайловда ғалаба қозонди. Аммо унинг хокимиятда бўлган рақиби Ислом Каримов сайловларни сохталаштириб, эришилган ғалабани бекор қилди ва бир тарихий жиноят ишлади.
Кун келиб, ўзбек халки фоиллардан бу жиноят учун жавоб сўраяжак.
Туғилган кунинг муборак бўлсин, ЭРК!

Эрк ДП Матбуот Бўлими