“Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаев депутатликка фақат тошкентлик, Тошкент шевасида тоза гапира оладиган номзодларни тасдиқлайди.\
Отабек Жиянбаевнинг маҳаллийчилик иллатини юқоридаги аудио далил исботлайди.
Отабек Жиянбаев бир нечта туман кенгаши раисларидан мажбурий ариза ёздириб олган. Тошкент шаҳар ҳокимлигидаги инсайдерларнинг маълум қилишича, Отабек Жиянбаев ва ҳокимлик хўжалик бўлими бошлиғи ҳар бир депутатлик ўрнини 3000-5000 АҚШ долларига пулламоқда.
Отабек Жиянбаев номзодларни танлашда “мафкура Тошкентники бўлсин, (бошқа) шевада гапирганларни яқинлаштирма, Бухоролик бўлмасин, Бухороликлар исқирт бўлади” деб кўрсатма беради аудиода.
Шунингдек, Отабек Жиянбаев ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилиб пора беришни истамаган депутатларга ҳайфсан чиқаришини таъкидлайди.
Маҳаллийчи порахўр Отабек Жиянбаевнинг иштахаси карнай. У тор доираларда Миллий тикланиш партияси марказий кенгаши раислигига даъво қилиб, ҳозирги раис Алишер Қодировни “Алиш-қишлоқи” деб калака қилади.
Отабек Жиянбаев партия раиси тошкентлик бўлиши кераклигини бот-бот такрорлайди.
Тўғрисиям-да, шундоқ раисликни “исқирт” вилоятликка топшириб бўладими?
Ўзи Президент вилоятлик эканини зўрға ҳазм қиляпти Жиянбаев.
Коррупционер, маҳаллийчи ва ўз ваколатини суистеъмол қилувчи тошкентлик Отабек Жиянбаевга чора кўриладими?
Отабек Жиянбаев бир депутат аёл шаънини булғовчи гаплар тарқатиб, тошкентлик депутатларнинг ҳар бирига 17 граммлик олтин кўкрак нишони таққанида ҳам мутасаддилар чора кўрмади.
Бугун партия раислигини кўзлаган тошкентлик маҳаллийчи-сепаратист эртага нима қилиқ ўйлаб топаркин? Ўрни келганда бир таклиф: Партия номини Миллий тикланиш демократик партияси эмас, Тошкент Тикланиш Сепаратист Партияси деб ўзгартириш керак!
Рассом Туз