Муқаддима
Адолатли бўлинг (5/8, Қуръон)
Инсон Аллоҳ яратган энг юксак бор-лиқдир. Унинг узвий, асос ҳақ ва озодликлари энг юксак қадриятлардир. Бу қадриятларни ўзининг ҳар бир фуқароси учун асрамоқ давлатнинг бирламчи вазифасидир.
Давлат ҳокимияти ўзининг барча сало-ҳиятлари билан тўлалигича халқ эгалигида бўлмоғи лозим. Унинг биронта салоҳиятини ҳеч ким халқ иродасига зид равишда эгаллаб олишга ҳақли эмасдир.
Биз мулкнинг тамалини адолат деб била-миз.
Давлат тушунчамиз
Бизнинг барпо этажагимиз давлат (Ўзбе-кистон Жумҳурияти) демократик, ҳуқуқ давлатидир.
Бу давлатда инсон давлат учун эмас, давлат инсон учун бўлажак. Бошқарув системаси эгаманлик (суверен) ҳаққини халқимиздан олажак. Бу маънода, давлат қарорларида кўпчиликнинг (жамоа, шўро) бошқарув зеҳнияти асос олинажак.
Бизнинг барпо этажагимиз давлатда ҳар кимнинг ўз меҳнати ва шарафли бир ҳаёт ҳаққи бўлажак.
Давлатнинг демократик режими социал ҳуқуқ ва халқоро ҳуқуқ нормаларига уйғун, янгидан шакллантирилaжак.
Бу давлат ҳақсизлик кимдан келса келсин, кимга келса келсин, мазлумнинг тарафини олажак, золимга қарши бўлажак.
Ўзбекистон Жумҳурияти ҳокимиятлар-нинг (қонун чиқарувчи, ижро ҳокимияти, маҳкама) мустақиллиги тамойилига асосланa-жак.
Халқнинг бевосита, ташкилотли ўлароқ бошқарув ишларига аралашувини таъмин-лайдиган режим ўрнaтилaжак.
Миллат ҳукмига эҳтиёж сезилганда, очиқ сайлов ёки референдумлар ўтказиш мумкин бўлaди.
Ҳар бир жон ўз устидаги юкни ташийди, бошқа бир жоннинг юкини ташимайди. (35/14, Қуръон)
Бизнинг давлатда ҳеч бир айбдор бошқа бирининг айби учун жазо олмайди.
Биз ҳақиқий истиқрор (стабиллик)нинг фақат бошқарувдаги адолат билангина таъминланишига ишонамиз.
Бу контекстда, ижтимоий қатламларнинг адолатли тамсили (қатнашув) масаласи ниҳоятда муҳимдир. Қонун чиқарувчи ҳокимият, Ижро ҳокимияти ва Маҳкама фаолиятига фуқоравий ташкилотларнинг шерик бўлишлари учун аккредитацион система уйғуланажак.
Мақсадимиз кучли, ташкилотланган бир жамият қуришдир. Халқнинг турли соҳаларда ўз-ўзини бошқарувда қониқарли ҳолга келиши лозим. Халқнинг вақф, жамиятлар, байналминал жамоат ташкилотлари қуриш ташаббусларини қўллаб қувватлайимиз. Бу қурилишлар орасида диалог ва ишбирлигини ташвиқ этамиз.
Жамият учун хавфли бўлган ва терро-ристик ташкилотлар танимини (белгилари-ни) қонун ва қарорномаларда аниқ кўрста-миз.
Бу шаклда давлатчилигимиз асослари нафақат давлат органлари тарафидан, балки жамоат ташкилотлари, фуқоравий инсти-тутларнıнг шаффоф фаолияти воситаси билан ҳам иҳота этилади.
Биз бутун ижтимоий қатламлардан одил тамсилни таъмин этадиган сайлов ва сиёсий партиялар янги қонунини чиқарамиз.
Бизнинг барпо этажагимиз давлатда қишлоқ, туман ва вилоят бошқарувларига максимум даражада мустақил статус берилажак ва улар ҳар бир кичик масалада Марказга мурожаат қилмайдиган бўладилар.
Давлат идоралари минимум сансоларлик ва максимиум унумдорлик тамойили бўйича ишлаяжак. (Давлат идорасига мурожаат этилганида фуқаро паспорти асосий ҳужжат ҳисобланади, қўшимча ҳужжатлар тўплаш бўйича барча ишлар давлат органлари зиммасига юкланади. Ҳар бир амалиётнинг бажарилиш вақти аниқ кўрсатилади ва фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бермаган амалдорлар – нафақасиз ишдан ҳайдалишгача – жазоланади)
Бизнинг барпо этажагимиз давлатда xалқдан чиққан ташаббус рағбатлантирилa-жак.
Бизнинг давлатда халқни бой қилишнинг бутун йўллари ҳаётга тадбиқ этилaжак.
Маъмурлар етарли даражада маош oлажак, ишдан кетганда эса минумум яшаш стандартига етадиган нафақа билан таъмин этилажак.
Порахўрлик ва коррупция энг оғир жазо билан жазоланажак.
Бу давлатда ҳокимият шартсиз миллат-ники бўлажак ва миллат ўз ҳокимиятини парламент, ҳукумат ва маҳкама воситасида қўлланажак.
Суд ва Прократура мустақил бўлажак.
Ижро ҳокимияти Парламент олдида ҳисоб беражак.
Ҳеч кимга, оилага, табақа ёки синфга имтиёз берилмайди.
Ҳукуматимиз ва идора мақомлари бутун ижроияда қонун олдида тенглик қоидасига уйғун ҳаракат этишга мажбур.
Давлат органлари Қонун олдида тенглик тамойилига мос равишда фаолият кўрсата-жак.
Конституция ҳукмлари – қонун чиқа-рувчи ҳокимиятни, ижро ҳокимияти ва маҳкама ҳокимиятини, идора мақомларини ва бошқа қурилиш ва кишиларни маъсул этгучи асос қоидалардир.
Конституция устунлиги тортишилмаяжак бир эталондир.
Бизнинг давлатда ҳеч бир буйруқ ёки қарорнома қонунга, қонунлар эса Консти-туцияга қарши бўлолмайди.
Ҳеч бир ҳуқуқий ишлов халқаро шартномаларда кўрсатилган, давлатимизнинг Конституция ва қонунларнинг борлиқ ва машрутият (легитимлик) асосларига тўғри келмайдиган шаклда талқин ва тадбиқ қилинмаяжак.
Бизнинг давлатимизнинг иқтисоди дунё воқъелигига уйғун бичимлантирлади, молия-вий манбаларнинг эркин ҳаракати таъ-минланади, чет эл сармоясининг эркин фаолияти давлат тарафидан кафолатланади.
Бизнинг давлатда мафкура кўпчиликнинг идеологик кўришига асосланади.
Ва ҳеч қайси идеология ҳукуматимиз-нинг мафкураси ёки мажбурий идеология ўлароқ белгиланмаяжак. Сиёсий кўптараф-лилик ва кўппартиявийлик асос бўлажак.
Давлатимиз инсон ҳақлари ва ҳуқуқ устиворлигига асосланажак.
Бизнинг давлатда xалқ тарафидан қабул этилган конституцион режимни зўровонлик билан алмаштириш ва ўлка бутунлигига раҳна солиш, давлатнинг xавфсизлигига зарар бериш, қуролли ташкилотланма, социал, ирқий, миллий, диний айримчиликни қўзғатиш каби фаолиятлар таъқиқланажак.
Бу давлатда xусусий турмушга арала-шиш таъқиқланади, унинг даҳлсизлиги Қонун тарафидан кафолатланади. Қонун кўрсатма-ган ҳолларда ҳеч кимнинг уйига уй соҳибининг рухсатисиз кириш Қонун тарафи-дан таъқиқланади.
Давлат aхлоқнинг муҳофаза этилишида тараф бўлaди ва ахлоқ бузилиши ҳолларига мудоҳала қилиш ҳаққига соҳиб бўлади.
Бу давлатда ҳар бир шахс хабар олиш ва хабар тарқатиш эркинлигига соҳибдир. Мил-лий хавфсизлик ва жамоат тинчлигини бузиш ҳоллари истисно, хабарлашма эркинлигига тўсиқ қўйилиши таъқиқланади.
Бу давлатда ҳар бир киши саёҳат эркинлигига эгадир. Ҳар бир киши бу ўлкада истаган шаҳар ва вилоятда яшаш ҳуқуқига эга бўлади. Паспорт режими бекор қилинади. Ҳар бир киши ўлка ҳудудларидан ҳеч бир бюрократик тўсиқсиз истаган ўлкага чиқиш ҳаққига соҳиб бўлади.
Ҳар бир киши ва гуруҳ тинч намойиш ва митинглар ўтказиш, матбуот ва нашрий маҳсулотларни тарқатиш ҳурриятига эга бўлади.
Ҳар бир киши ва ёки гуруҳ жамоат ташкилоти қуриш, унга аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳеч бир киши жамоат ташкилотига мажбуран аъзо қилинмаяжакдир.
Ҳар қандай сабаб билан ҳам шахслар айтишни истмаган тушунчаларини айтишга мажбур қилинмаяжакдир ва айтмагани учун айбланмаяжакдир. Ҳар ким ўз тушунча-ларини сўз, расм ва ёки бошқа воситаларла ёймоқ ҳурриятига соҳиб бўлажак.
Матбуотнинг эркин бўлиши давлатимиз учун ҳаётий аҳамият касб этмоқда.
Ҳар ким эркин илм ўрганиш ва ўргатиш ҳуқуқига соҳибдир.
Ҳар бир шахс мулк ва мерос эгаси бўлиш ҳаққига соҳибдир.
Ҳар ким машръу воситалар ёрдамида тергов тизимларида даъвочи ва ёки айбланувчи сифатида ўз ҳақларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Улардан ҳеч бирини маҳкамадан бошқа ҳеч ким айблашга ҳақи йўқдир.
Ҳеч ким ишловда бўлган қонун айб санамаган бир феълдан жазоланмаслиги керак.
Эътиқод эркинлиги
Динда мажбурлаш йўқдир.
(2/256 Қуръон)
Янгидан иншо этиладиган Ўзбек давлати дунёнинг илғор ўлкалари савиясига чиқмоқ учун, ҳар инсоннинг диний эътиқоди ва мафкурасига, виждоний ва фалсафий қарашларини ҳур ифода этишига имкон туғдирадиган бир сиёсий низом иншо этажак.
Мактабларда дин тарихи ўқитилажак.
Хусусий Қуръон ўргатиш курслари очи-лишига рухсат берилади.
Меҳнаткаш ҳақлари
Ҳукм берар экан, ўзингизга, ота онангизга қарши бўлса хам, адолатли бўлинг, бой ва камбагал айрими қилманг. ( Қуръон 4/135)
Инсонлар орасида ҳукм чиқарганингизда адолат билан ҳукм чиқаринг. (4/58, Қуръон)
Ҳар ким истаган соҳасида ишлаш ва шартномалар тузиш ҳуқуқига эгадир. Ташаб-бускорлик рағбатлантирилади. Ишсизликнинг олди шу шаклда олинишига ва жамият фаравонлигига шу шаклда эришилишига ишонамиз.
Шу маънода миллий иқтисодимиз тараққиёти учун сифат ва унумдорликка эришиш учун миллий марказлар қурилади. Ўлкамиз ишлаб чиқаришида қўшимча қийматнинг орттирилиши ва саноатимизга сармоялар ётқизиш соҳасида миллий сафарбарлик эълон қилинади. Ташқарига чиқиб кетган юксак малакали тадбиркор ва муттахассислар ватанга даъват қилинади.
Давлатимиз хусусий ташаббускорликни-нг миллий иқтисод манфаатларига ва ижтимоий мақсадларга уйғун равишда, қарорлилик билан олиб борилишини таъмин этади.
Давлатимиз халқнинг турмуш савиясини юксалтириш, иш шароитларини яхшилаш, ишсизларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ишсизликнинг олдини олиш, иқтисодий ривожланиш учун қулайлик барпо этиш учун зарур тадбирларни кўради.
Ҳеч ким ёши, жинси ва кучига уйғун келмаган ишларда ишламайди.
Ишчилар ва иш соҳиблари ўзаро муносабатларида иқтисодий ва ижтимоий ҳақ ва манфаатларини муҳофаза қилмоқ учун – аввалдан изн олмай – вақф, уюшма ва коoператив қуриш, уларга эркин аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш ҳақларига эга бўлади. Меҳнаткашларнинг иш ўринлари уларга муносиб бўлишини назорат этувчи махсус давлат органи тузилади. Меҳнаткашлар стачка ва иш ташлашлар эълон қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳеч ким бир вақф ёки бир ташкилотга аъзо бўлиш ёки аъзоликдан чиқарилишга мажбур қилинмайди. Ишчи ва иш эгалари ўзаро иқтисодий ва ижтимоий вазиятларни ва иш шароитларини яхшилаш борасида музокаралар олиб бориш ҳаққига эга бўлади.
Давлатимиз ишчиларнинг қилган ишига лойиқ ҳақ олишлари ва бошқа ижтимоий имтиёзлардан фойдаланишлари учун зарур тадбирларни олади.
Атроф муҳит
Ҳар ким соғлом муҳитда яшаш ҳаққига эгадир. Давлат ва ҳукуматимиз атроф муҳитни соғломлаштириш учун буюк бир ҳамла бошлаяжак. Атроф муҳит тозалигини сақлаш, табиатнинг ифлосланишига йўл қўймаслик давлат каби фуқароларнинг ҳaм бурчи бўлажак.
Ҳукуматимиз Совет даврида Аму ва Сирдарё соҳилларидаги кесиб ташланган ўрмон ва тўқайзорларни ва уларнинг ичидаги фауна ва флорани янгидан барпо этиш учун халқ ҳаракати бошлатажак.
Давлатимиз ўрмонларнинг муҳофаза қилиниши учун қонун қабул этади. Ўрмонларга зарар бервчи ҳеч бир фаолиятга рухсат этмайди. Ўрмонлар ичида ва ёнларида яшовчи қишлоқ аҳолиси турмуш савиясининг юксалиши учун зарур тадбирлар кўрилади.
Инсон соғлиги
Давлатимиз инсоний ва моддий кучда тежамкорлик ва маҳсулдорликни орттириб, ҳамкорликни барпо этиш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларини ягона марказдан планлаштириб xизмат беришни жорий қилади.
Давлатимиз фуқароларнинг руҳ ва бадан соғлиги учун, спорт турларини ривожлан-тириш борасида чоралар кўради.
Давлатимиз мамлaкатимиз ёшларини алкогол, гиёгҳвандлик, жиноятчилик ва қиморбозлик каби иллатлардан, жаҳолатдан қўримоқ учун зарур тадбирларни олади.
Иқтисодий сиёсат
Иқтисодий, ижтимоий ва маданий юксалиш ва айниқса, саноатнинг ривожи, ўлка бойликларидан унумли фойдaланиш борасида бир ташкилот қуриш Ҳукуматимиз вазифасидир.
Миллий даромадни ошириш, исрофгар-чилик ва порахўрликка чек қўйиш, ишлаб чиқаришни юксалтириш, нарх-навода барқа-рорлик ва тўловларда мувозанатни сақлаш йўлида тадбирлар олинади.
Ҳукуматимиз пул, кредит, сармоя, мол ва маиший хизмат секторини тартибли ишлаши-ни таъминловчи ва ривожлантирувчи тадбир-лар олади, секторларда феълий ёки келишув орқали пайдо бўладиган яккаҳокимликнинг олдини олади.
Ташқи савдонинг ўлка иқтисоди манфаатига хизмат қилиши учун керакли тадбирлар олинади, импорт ва экспорт рағбатлантирилади. Айни шаклда илмий изланишлар қўллаб қувватланади, маиший хизмат соҳаси ва туризм борасида тадбир кўрилади.
Кичик ҳажмли саноат корхоналарини ва саноат кооперативчилигини ташвиқ киламиз.
Табиий бойликлар давлатимизнинг ҳук-ми ва тасарруфида бўлади, уларнинг излаб топилиши ва ишлатилиши давлатимзга оиддир. Бу соҳада маҳаллий сармоячилар, ташаббускорлар ва илмий марказлар ва касб ва соҳа жамиятлари билан ҳамкорлик қилинади.
Ҳукуматимиз миллий иқтисодимиз манфаатларини назарда тутиб, аҳолини муҳофаза қилишга қаратилган кооператив-чиликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият беради, истеъмолчиларни ҳимоя қиладиган чора ва тадбирлар ишлаб чиқади.
Ўзбекистон ярим аграр ўлка. Зудлик билан тупроқ ислоҳоти ўтказилиши лозим. Ҳукуматимиз тупроқ унумдорлигини муҳофаза қилиш, эррозияга юз тутишининг олдини олиш учун, ери йўқ деҳқонга ер беради ва унга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини беради.
Ижтимoий сиёсат
Ўлкамизда яшаган ҳар ким ижтимoий ҳимояланиш ҳаққига эга бўлади. Ҳукуматимиз урушда ва ёки вазифасини адо этаркан, қурбон бўлганларнинг тул қолган аёллари ва етимларни муҳофаза қилиб, уларни жамиятда ўзига мунсоиб бир ҳаёт савияси билан таъминлайди. Ҳукуматимиз майиб-мажруҳларнинг муҳофазаси ва жамият ҳаётида ўз ўрнини олишлари учун керакли тадбирлар олади. Қариялар ижтимоий муҳофаза қилинади, уларнинг ҳақ ва хуқуқлари, имтиёзлари қонунлар орқали белгилаб берилади. Ҳимояга муҳтож болаларни муҳофаза қилиш учун барча тадбирлар кўрилади. Давлатимиз шаҳар-ларнинг ўзига хосликлари ва атроф муҳит тозалигини назорат қилиш режaлари доирасида, турар-жой эҳтиёжларини таъмин-лаш режаларини ишлаб чиқади, оммавий турар-жой қуриш ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.
Оила
Оила жамиятнинг асосидир. Ҳукумати-миз оила фаравонлиги, айниқса, она ва унинг фарзанди ҳимояси учун зарур тадбирларни олади. Давлатимиз ёш авлод тарбияси оиладан бошланиши учун бутун тадбирларни олажак.
Маориф
Ўлкамизда ҳеч ким таълим-тарбия ҳаққи-дан маҳрум қолмайди. Ҳукуматимиз илм олишни ташвиқ қилади ва уни қўллаб қувватлайди.
Ҳукуматимиз ёш авлоднинг том маънода маърифатли бўлиб вояга етиши учун бутун имкониятларни ишга солади.
Биз маорифда фақат дарвинизм ва атеизмга асосланган биртомонлама страте-гияга қаршимиз, биз инсон борлигининг тарихи бошқа нуқтаи назарлардан ҳам ўрганилиши тарафдоримиз ва бу йўналиш-даги ташаббусларни қўллаб қувватлаймиз.
Ҳукуматимиз Ўзбек тилининг давлат тизимларида тўлақонли фаолияти учун масъул бўлади ва айни унинг жаҳон миқёсида фаолият юритадиган савияда ривожланти-ришнинг махсус дастурини қaбул қилади ва амалга оширади.
Санъат ва маданият
Мустақилликдан кейин юритила бошла-ган аксилмиллий сиёсат оқибатида қадр-сизланган санъат ва адабиёт ўзи муносиб булган мақомга чиқарилажaк. Давлатимиз тарихий, маданий бойликларимизни муҳофа-за этади ва бу борада тарғиботлар олиб боради. Санъат асарларининг муҳофаза қилиниши, қўллаб-қувватланиши ва санъат севгисининг ёйилиши учун керакли тадбир-ларни олади.
Шунингдек, ҳукуматимиз косиб ва санъаткорликни муҳофаза қилувчи ва рағбат-лантирувчи тадбирларни олади.
Усталарнинг хусусий мехнати маҳсули асосига қурилган кичик корхоналар солиқ-лардан озод этилади.
Ташқи сиёсат
Агар улар тинчлик истасалар, сен ҳам уларга ён бос (Қурон 8/61))
Қўшни давлатлар, Осиё, Оврупо, Аме-рика давлатлари билан ҳамкорлик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаймиз.
Ҳукуматимиз Марказий Осиёдаги қар-дош давлатлар билан интеграция сиёсатини юритади ва бу йўналишдаги ҳар қандай ташаббусни қизғин қўллаб қувватлайди.
Бизнинг барпо этажагимиз давлат дунёда эътиборли бир ташқи сиёсат юритажак ва байналминал ҳуқуққа уйғун ҳаракат этувчи, халқоро шартномаларга содиқ бир давлат бўлажак.
Ҳукуматимиз чет элларда яшаётган ўзбек диаспораси ҳақлари бузилган ҳолларда улар-нинг ҳақларини актив ҳимоя килади. Қўшни мамлакатлардаги ўзбекларнинг ўз тилини мукаммал эгаллашга бўлган интилишини рағбатлантиради ва миллий маданиятдан ажралиб қолмаслиги учун бутун имконият-лардан фойдаланади.
Фалсафамиз
Биз сиёсатни муаммо келтириб чиқарув-чи, босим ташкил этиш воситаси эмас, балки, халққа хизмат воситаси ва муммоларни ҳал этиш санъати ўлароқ кўрамиз.
Биз ғайри-машръу экономикани рад этганимиз каби, ғайри-машръу сиёсатни ҳам рад этамиз.
Адолатнинг ҳақиқий истиқрор манбаи эканига, унинг ҳар қандай зўровонлик ва террорнинг олдини олишига ишонамиз.
Этник ва диний фарқлиликларга қара-май, жамият ичида аҳиллик – бизнинг бошқа-рувдаги идеалимиздир.
Ўтмиш ҳақида хофизамиз ва келажакка умидни кучли ирода билан бирлаштириб, мавжуд бўҳрондан чиқишимизга ишонамиз.
Биз ўзбек халқининг ҳуррияти дунё тинчлиги ва ер юзи маданияти ривожига ижобий ҳисса қўшишига аминмиз.
Адолат, Тинчлик, Эркинлик, шаффоф Xалқ бошқаруви, Инсон ҳақларига ҳурмат кўрсатувчи бир ҳуқуқ давлати қуриш учун бел боғлаган Ўзбекистон халқи шундай давлатга лойиқдир.
Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси расмий сахифаси ва электрон почтаси:
www.uzerk.org
uzxalqharakati@gmail.com
info@uzerk.org