O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Украинадаги болаларни ўлдираëтган ўрис порохини Ўзбекистон таъминламоқда

Украинадаги болаларни ўлдираëтган ўрис порохини Ўзбекистон таъминламоқда
16,330 views
31 January 2024 - 18:40

Бу Ўзбекистонни уруш жиноятчиси сифатида санкциялар ботқоғига абадий чўктириши мумкин.

SOS

Порох ишлаб чиқариш учун ўрисга пахта целюлозаси зарур. Буни уларга санкцияларга зид тарзда Ўзбекистон сотмоқда.

Шу тариқа Ўзбекистон Россиянинг босқинчилик урушига шерик бўлмоқда.

Гўдакларни ўлдираëтган ўрис болтасига соп бўлишдан манқурт мулозимлар уялаëтгани ҳам йўқ.

Украина мустақиллигини йўқ қилиш ва украин гўдакларини ўлдириш учун ўрис аскарига қурол ишлаб чиқарадиган Россия заводлари порох ва снаряд учун Ўзбекистондан хом ашë олмоқда.

2020 йили Ўзбекистон Госкомоборонпром Қозондаги порох заводи билан шартнома тузган. Бу шартнома асосида Ўзбекистон Россияга пахта целлюлозаси етказиб бермоқда.
Халқаро санкция остидаги Россия харбий заводлари порох ишлаб чиқариш учун Ўзбекистондан олган пахта целлюлозасидан нитроцеллюлоза олишади. Бу модда порох асосини ташкил қилади.

Иккинчидан ўзбек целлюлозаси Украина шаҳарларини бомбалаëтган танк зарядлари учун ҳам ишлатилмоқда.

Ўзбекистон тарафи риоя қилиши керак бўлган келишувга кўра¸ целлюлоза Европа Иттифоқи санкцион рўйхатига киритилган.

Ўзбекистоннинг бу тақиқни айланиб ўтиб Россия харбий заводларига тақиқланган товар етказиб бериши халқаро жиноятдир.

Қозон порох заводи раҳбари «Ўзбекистон порох ясаш учун хом ашë етказиб бераëтган асосий поставщик” дея матбуотга фахр билан билдирди.

Ўзбекистон томони эса жим.

Умуман Ўзбекистон депутатлари ўрис пропагандонларни қарғаб саннаш ўрнига урушни хом ашë билан таъминлаëтган ўзбек пахта жаллоблари танобини тортса бўларди.

Айнан Ўзбекистон ўрис милтиқлари¸ кичик калибрли артиллерия¸ танк ва авиацион замбаракларни ҳамда денгиз артиллерияси учун қурол яратишда жиноий шериклик қилмоқда.

Ҳали уруш бошланмаган 2019 йили Ўзбекистон Россия харбий заводлари учун 48 тонна целлюлоза отган бўлса бу рақам Украинага қарши босқинчилик урушидан кейин 1225 тоннага етди ва 2019 йилга нисбатан 25 марта кўпайди.

Фарғонадаги битта заводнинг ўзи 2023 йили Пермдаги порох заводига 79 тонна хом ашë жўнатган.

Бундан ташқари Росиянинг Алексин шаҳридаги кимë заводи ҳам уруш қуроли ясаш учун Ўзбекистондан хом ашë олган.

Украинага мусибат келтираëтган Тамбов порох заводи ҳам санкцияларни айланиб ўтаëтан Ўзбеккистондан пахта олмоқда.

Россия урушини қўллаб қувватлаб порох заводига санкцияларни айланиб ўтиб хом ашë етказиб бераëтган ўзбек ширкатлари ортида Ўзбекистон давлати турибди.

Масалан Фарғона кимë заводи муассиси Ўзбекистон миллий банкидир. Банк заводнинг юз фоиз эгаси.

Урушга хамиртуруш бўлаëтган Фарғона заводи раҳбари эса Россия гражданлари Рустам Мўминов ва Михаил Глуховдир. Яна бир раҳбарнинг исми Вкитория Рустамовна Мўминова…. Ҳар холда ўша манқуртнинг валади бўлса керак.

“Ўрис бизни босиб олмоқчи” дея қарғаб саннаëтган фуқаро ва депутатлар ўз давлатининг нейтрал деган мақом рамкасидан чиқиб уруш жиноятчисига айланганини билмайди ҳам.

Ўзакдан чиққан ўт ëмон¸ ўзингдан чиққан душман ëмон деган қирғиз мақоли бор.

RASSOM TUZ

Манба: facebook.com