O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Uznews”нинг ҳақиқати ва ёлғони

“Uznews”нинг ҳақиқати ва ёлғони
129 views
19 February 2013 - 13:40

uznewsUznews сайтида “ЎХҲ ни “Одноклассники”дан қувишди” (НДУ изгнали из “Одноклассников”) номли бир мақола эълон қилинибди. Ундаги маълумотлар бар навъи ҳақиқат бўлса, қолгани ёлғондан иборат.

Ҳақиқат шуки, Ҳаракатимизнинг ““Одноклассники.ру” сайтидаги гуруҳи блок қилинган, яъни ёпиб қўйилгнидир. Бу ҳақда мен ЎХҲ сайтида ва ББС ўзбек хизмати билан суҳбатдан айтганман.
Энди “Uznews”нинг ёлғонларига келадиган бўлсак, улар шулардан иборатдир:

Биринчидан, мен бу сайт мухбири билан гуруҳимизнинг ёпилиши ҳақида ҳеч қандай суҳбат (интервью) ўтказмаганман.

Иккинчидан, “Одноклассники.ру” дан гуруҳимиз ҳайдалмаган, блок этилган.
Вазиятнинг кулгили тарафи шундаки, Uznews саҳифасининг энг тепасида “Ўзбекистонда блок этилган” деб ёзиб қўйилган. Агар Uznews мантиғидан келиб чиқадиган бўлсак, Uznewsни Ўзбекистондан ҳайдашибди-да!..

Учинчидан, мазкур мақола сўнгида ЎХҲ матбуот эркинлигига қаршидир, дейилган яна бир ёлғон айтилган. Бу энди нафақат ёлғон, балки бўҳтон ҳамдир. ЎХҲ нинг барча оммавий ахборот воситалари (расмий сайтимиз, Фейсбукдаги, Одноклассникидаги янги саҳифамиз, Эркин Юрт газетамиз, Туркистон ТВ ва радиоси) Ҳаракатимиз аъзолари, хайрихоҳлари ва барча ҳамюртлармиз учун эркин минбар ҳисобланади. Шунингдек, Ҳаракатимиз вакиллари хорижиий матбуот, интернет тармоқлари, чет элларда ўзбек тилидаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб келади.

Сўз эркинлиги ниқоби остида “Uznews” сайтида вақти-вақти билан амалга ошириладиган бўҳтон ва дезинформация тарқатилишига (бу Uznews сайт ходими билан менинг ҳеч қачон ҳеч бир мавзуда суҳбатлашмаганим бунинг сўнгги далили бўла олади) ЎХҲ қарши экани бор гап, аммо бу ёлғон ва бўҳтоннинг сўз ва матбуот эркинлигига алоқаси йўқдир.

Намоз Нормўмин,
ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси
2013 йил 19 февраль