Чилонзор тумани Ички Ишлари терроризмга қарши бўлими хонасида ИИБ ходимлари билан олти соат давомида бўлиб ўтган суҳбатнинг тўлиқ матни
ИИБ ходимларининг саволи: Балким сиз пикет уюштириш мақсадида кетаётгандирсиз?
Жавоб: Мана сизлар кўриб турганингиздек, қўлимда плакат эмас, балким бир мардикорнинг тузилиш арафасида турган янги “Мустақил мардикорлар профсоюз ташкилоти”га ариза билан қилган мурожаатини кўриб чиқиб ҳал қилиш мақсадида кетаётганим аризасидир.
Савол: Сизнинг нима ҳақингиз бор ҳали рухсат олмаган ташкилот томонидан бу аризани кўриб чикишга?
Жавоб савол тариқасида: Сизларни нима ҳақингиз бор эдики, милиция қонуни бўлмаган, устави йўқ рўйхатдан ўтмаган милиция ходими ҳеч бир рухсатнома ёки повесткасиз мажбурлаб мени ҳибсга олишга?
22 йил режимни Ўзбекистонда ҳукмронлик давомида давлат томонидан милиция қонунини қабул қилинмаслигини сабабини Сенат депутати С.Ортиқова Озодлик радиосига мана бундай деб жавоб берган: хозирда ташкилот ва жамоатчиликда милиция қонунини қабул қилишлик учун эҳтиёж йўқ.
Бу ҳаммаси ҳукуматнинг найранги, чунки милиция қонунини давлат томонидан қабул қилинмаслигини сабаби, бу куч ишлатар тизимидан ўғирликда, рэкетлик қилишда, босқинчиликда, халқ мулкини талон-талож қилишликда (қора маскаликлар томонидан), уларни кечаю-кундуз, ёзу-қишда кучидан беминнат фаолланишдан, уларнинг қўли билан қотиллик уюштиришликдан режим манфаатдордир.
Авваламбор тузум ва шу билан бир қаторда ҳамма кучишлатар тизимларга аён, шундек бўлса-да ўз оғзим билан сизларга мен “ЭРК” демократик партиясига аъзолигим, «Ўзбекистон Халқ Ҳаракати»ни таъсисчилар мажлисига аъзолигимни сиздардан чўчимай айтаётирман.
Уларга менинг саволим: Нега энди сизлар ўзингизга нисбатан раҳбарларингиз томонидан қилинаётган ноҳақликни юзига айтмайсизлар?
Жавоб: Русча айтганда, “приказ не обсуждается, а выполняется”, мен офицерман агарда раҳбаримни буйруғини рад этсам, мени ишдан ҳайдайди, менинг оилам, хотиним, болаларим бор ахир, уларни кейин қандай боқаман?
Ҳа, мана ўзингиз ҳам бу чириган тузум ҳукмронлигида Ўзбекистонда коррупция авж олганлиги, ўта ишсизлик сони мавжудлиги, халқнинг қашшоқ ҳаёт кечириши, иш тополмаслигингизни, ишдан кетганингиздан кейин сиз хизмат қилган тузумда қолиб ишлаётган раҳбарларингиз томонидан сизга нисбатан тазйиқлар бошланишини, бу нақадар жирканч ва номард тузумга хизмат қилаётганлар томонидан, отасининг фаолияти учун фарзандларидан ўч олиш фақат бу номард диктаторлик тузумига хослигини сўзингиздан ўзингиз тан олаяпсиз.
Суҳбат охирида яъни менга бирон-бир айиб қўёлмасдан ноҳақ олти соат ушлаб ўтириб кейин мени қўйиб юбораётганларида, улардан сўрадим, мени ноҳақ олти соат ушлаб ўтирганингиз учун ким мендан кечирим сўрайди, деб уларнинг ҳар бири Абдилло ака бизларни кечиринг, деб кечирим сўрашди. Бу хақиқат.
Агарда улар билан савол-жавоб суҳбати ИИБлари томонидан бекор гап деб ҳисобласалар, Интернет орқали раддия жавобини беришлари мумкин.
Абдилло Тожибой-ўғли
«Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашмаси
15.11.2012 й. Тошкент, Ўзбекистон