Сурхондарё вилояти Шерабод туманига қарашли, «Занг» каналдан 18-ёшдаги фуқаро Жамшид Чориевнинг ўлик жасади топилди. Маҳаллий фуқароларнинг сўзига қараганда, «Жамшид отасининг жойига пахта териш учун келган. У чўмилишни мақсад қилиб, «Занг» каналига ўзини сувга улоқтирган эди, тез оқар сув уни қоядан-қояга урганди у бехуш бўлиб қолганидан сўнг, сув ўз оқимига қараб оқиздириб кетди. Натижада «Занг» каналининг бир чеккасидан унинг ўлик жасадини топдик… Бу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Шеробод тумани ИИБда суриштирув ишлари олиб борилмоқда» дейди кекса отахон Чори ака.
Хуқуқ фаоли Фахриддин Тиллаев.
Пресс-центр: «Ўзбекистонда одил сайловлар учун» жамоат бирлашмаси
10. 2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.