O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сенларнинг “Демократиянг” шу бўлса

Сенларнинг “Демократиянг” шу бўлса
137 views
10 March 2013 - 16:26

Иғво ва арзон бўҳтон сайтига айланиб улгурган “Замондош” сайти менинг гўёки Шавкат Муҳаммад деган биттасига “таҳдид” қилганим ҳақида далил-исбот излай-излай охири кўтариб келгани шу бўлибди.

Воқеа 2012 йил октябрь ойида юз берганди. Москвада Pussy Riot деган панк-гуруҳ бир черковга кириб, “Богородица, Путина прогони!” (таржимаси “Эй Худонинг онаси, Путинни ҳайдаб юбор!”) дея ширк дуолар билан Россия президентига қарши кўрсатгани намойиши ортидан тинмаётган шов-шувлар палласи. Шов-шувлар тепасида Мадонна ва ҳатто Х.Клинтон ҳам дод-вой солаётган кунлар. Сиёсий мақсадлар учун диний воситаларни, диний шиорларни қўлланиш – “динни ниқоб қилиш”, “диндан ўз ғараз мақсадлари йўлида фойдаланиш” дея дод солаётган доиралар ҳам дарров 180 даражага бурилиб, бу хотинларни “виждон тутқунлари”, “озодлик куйчилари” дея ашуласини бошлаб юборган абсурд комедияси мавсуми…

Хўш, ўзбекка нима? Ўзбекнинг шундоғам дарди ўзига етарли-ку, қайдаги мушрикалар билан нима иши бор? Мушриклар нажас дейилган бўлса, нажасни ким ҳимоя этарди? Йўқ, адашасиз, нажаснинг ҳам ҳимоячиси бор, ҳатто ўзбеклар орасидаям. Ўзини “Замондош” халқаро фонди деб атовчи гуруҳ “Худонинг онаси”га дуо қилувчи мушрикалар ҳимоясига расмий баёнот билан чиқиб, ўзлигини намоён қилди. Ана холос!

Менда дарҳол бир неча савол пайдо бўлди:

Pussy Riot ни ҳимоя қилиб баёнот тарқатибсан, қачондан бери диний чиқишларни ҳимоя қилиб қолдинг? Ахир Pussy Riot ҳам айнан сиёсий мақсадларга диний воситаларни қўлланган эди-ку. “Динни ниқоб қилиб…” “Дин номидан ғаразли мақсадлар…” деган сафсатанг, демак, ўтмай қопти-да. Демак, дунёвийлик, замонавийлик деган пластинкалар биргина Мадонна ёки яна-да тепароқдаги хотинларнинг гапи билан ахлатга айланиб кетавераркан-да…

Нега энди бошқалар черковга кириб: “Богородица, Путина прогони” деса, қаҳрамонлик дейсан-у, мусулмонлар ўз ҳаққини талаб қилса, экстремист дейсан?! ЎХҲ тузилган кунидан бошлаб, Ўзбекистонда энг кўп ҳақлари поймол этилган қатлам – диндорлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида бонг уриб келади, аммо режим хизматкорлари (Замондош дохил) на мусулмонлар ҳақида, на уларнинг ҳуқуқлари ҳақида лом-мим деёлмайди-ю, аммо ЎХҲга, унинг аъзоларига ва унинг лидерларига энг тубан ва жирканч иғво ва бўҳтонларни давом эттириб келади. Ҳаттоки ЎХҲни “исломий экстремистлар гуруҳи” деб ҳам ёзишибди яқинда. Далилинг қани? деган саволимга бўлса, топгани шу эмиш:  ўша 2012 йил октябрда Фейсбук орқали шахсий ёзишмаларим. Гўёки бу далил эмиш. Бу нимага далил? Шавкат Муҳаммадга таҳдид, деганинггами ё ЎХҲ экстремистик гуруҳ деганинггами? Бу ёзишмалар умуман Р.Обид деган нусха билан эмас, балки Pussy Riot га сўлак оққизган ўша баёнотни юклаб ўтирган модераторларидан бири эди. Майли, агар бирор нарсага далилликка яраса, бемалол судга беришларинг мумкин.

Умуман, нега энди қирғизга – қирғиз деса, тожикка – тожик деса, лўлига – лўли деса, жиноят бўлиши керак? Нега алкашга – алкаш деган, бошқага – бошқа деган, узр сўраши керак? Аслида сенлар Тўлқин Қораев расмини бузиб таҳқирлаганинг, Муҳаммадсолиҳ А.ни мазах қилиб келганинг учун олдин узр сўрашинг керак эмасми?

Нега “Войдод! Таҳдид қилишяпти!” деб ўпка-юрак ҳовучлайсан, нима, ўлиб қолдими сайтинг? ё биров ўғирлаб кетдими? Турибди-ку ана ўша ҳаворанг саҳифанг! Фақат ўзингга қарши ашёвий далил бўладиган ҳақорат саҳифаларни ўчириб чиқибсан! Яна ими-жимида. Нима бўлди, суддан қўрқиб кетдингми? Ёки айтган гапингга жавоб беролмайдиган лўттибозмисан? Ҳа, сенлар шунақа қўрқоқсан, одамлар олдида айбларинг фош бўлишидан қўрқасан, чунки сенлар бандадан кўпроқ қўрқасанлар. Қўрқмаганда, аноним хатлар билан сўкинч хатлари юбориб ўтирмасдинг, мард бўлиб ўз номинг билан гапирган бўлардинг.

Бугун мейлингга киролмай қолсанг, нега ярим йил олдинги (12.10.2013) ахлатни тийтасан? Яна бир ҳафта ичида таҳдид эмиш! Нима, шу билан ҳаммани ахмоқ қиламан деб ўйлаяпсанми? Ахир бундан ортиқ ахмоқлик бўлмайди-ку бошқа!

Яна беозор мусича ролига ўйнамоқчи бўласан-у, униям эплолмайсан, онадан олиб, онадан сўкинасан, телефонда овоз ёзиб бўлмайди деб ўйлаганмидинг ёки?

Шахсий ёзишмаларни нимага очиқлар экансан, демократия деб кўксингга уришингга бало борми? Демократияда шахсий ҳаёт – дахлсиз экани, ёзишмаларни берухсат очиқлаш жиноят эканини биласан-у, аммо демократия деганингга ҳам ўзинг амал қилмайсан, худди мусулмонман деб, ўзинг амал қилмагандек. Сенларни кўрган-билганлар, “Демократиянг шу бўлса, кераги йўқ” деяпти, сенлар юрган жойингни булғайсан.

Йўқ. Сенлардан на тайин на мантиқ излаш маъносиз.

Сенларнинг боринг ўзи шу…

Камолиддин Йўлдош
kamoliddinyoldash.blogspot.com